Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Литвинова ва Г.Агзамова Яшнобод туманидаги «Бешариқ» маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш жараёнида Авиасозлар кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар ҳовлисида болалар ва спорт майдончалари йўқлиги билан боғлиқ ҳолат танқидий таҳлил қилинди. Аниқланишича, аввал ушбу ҳудудда фаолият юритган «WORKOUT» зонаси, волейбол ва футбол майдонлари демонтаж қилинган, бироқ уларнинг ўрнига янги спорт иншоотлари ўрнатилмаган. Ҳозирги пайтда спорт майдончаси ўрнида автомобиллар тураргоҳи ташкил этилган. Бу ҳолат болалар хавфсизлиги ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида аҳоли ўртасида ҳақли эътирозларни келтириб чиқармоқда.
Маҳалла аҳли фарзандлари учун хавфсиз дам олиш, спорт билан шуғулланиш ва дўстона мулоқот қилиш имкониятлари чекланиб қолганини таъкидлади.
Депутатлар замонавий болалар ва спорт майдончаларини қайта тиклаш ёшларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда баркамол авлодни тарбиялашнинг асосий омилларидан бири эканини қайд этдилар.
– Болаларимизнинг хавфсизлиги ва уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шароит яратиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ҳудуддаги бу каби бўшлиқларни тез фурсатда бартараф этиш ва спорт объектларини қайта барпо этиш бўйича зарур чораларни кўрамиз, – деди депутатлар.
Ўрганиш якунлари бўйича мазкур масала депутатлар назоратига олинди. Яқин кунларда Яшнобод тумани ҳокимлиги масъуллари билан ҳамкорликда «Бешариқ» маҳалласи болалари учун муносиб шароитлар яратиш юзасидан тегишли ишлар бошланади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил