Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.
Ўрганиш жараёнида «Зебунисо» маҳалласининг бугунги кўриниши, амалга оширилган ободонлаштириш ишлари ва яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда маҳалла гузарлари яшилликка буркангани, кўчалар доимий равишда озода сақланаётгани ҳамда аҳоли учун қулай муҳит шакллантирилгани гувоҳи бўлдик.
– Маҳалла – жамиятнинг кичик бир кўзгуси. Бу ердаги тартиб-интизом, тозалик ва яратилган имкониятлар аҳолининг турмуш сифати юксалаётганидан далолат беради, – деди Моҳира Ходжаева. – «Янги Ўзбекистон қиёфаси» дастури ижроси доирасидаги бундай намунали тажрибаларни бошқа ҳудудларда ҳам кенг жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.
Ташриф давомида депутат маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш ва ҳудудни янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни тинглади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил