Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашув давомида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати кўздан кечирилди.
Депутат фуқаролар билан бевосита суҳбатлашиб, ижтимоий-иқтисодий масалалар, инфратузилма, бандлик ва коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммоларни тинглади.
– Бизнинг асосий мақсадимиз фақатгина муаммоларни эшитиш эмас, балки уларни ҳал этишнинг амалий йўлларини топишдир, – деди Ноиба Иноятова. – Фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ҳамда ҳар бир хонадон дардини чуқур ўрганиш орқалигина ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни яхшилашга эриша оламиз.
Кўтарилган масалалар партия фаоллари ва маҳалла вакиллари билан биргаликда бевосита жойига бориб ўрганилди. Бу каби учрашувлар муаммоларни ўз вақтида бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил