Партиянинг Жиззах вилоят кенгаши ишчи гуруҳи ташаббуси билан Шароф Рашидов туманида қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳолатини ўрганиш натижаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ўрганиш жараёнида аниқланган ҳолатлар, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, томчилатиб суғориш ҳамда бошқа замонавий сув тежовчи технологияларни туман миқёсида кенг жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.
Навоий вилоятида шу мавзуда ўтган йиғилиш халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда ЎЭП депутатлик гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий суғориш технологияларини кенгайтириш юзасидан масъул ташкилотларнинг ҳисобот ва ахборотлари тингланди. Иштирокчилар «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш» лойиҳасининг иккинчи босқичи концепциясини муҳокама қилдилар.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔74
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил