Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилГлобал иқлим ўзгариши ва сув ресурслари тақчиллиги шароитида ҳар бир томчи сувдан оқилона фойдаланиш долзарб вазифа ҳисобланади.
Ана шундай даврда қишлоқ хўжалиги экинларини эгатлаб суғориш, эскирган коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш сув исрофининг ортишига сабаб бўлади. Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юқори ҳосилдорликка эришишнинг гаровидир. Бугун замонавий суғориш технологиялари билан бир қаторда, эгилувчан қувурлардан фойдаланиш ҳам тобора оммалашмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 5 февралдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим ҳуқуқий асос бўлди. Ҳужжатда 2026-2028 йилларда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонлар ҳажмини 3,5 миллион гектарга етказиш белгиланган. Бу нафақат сув сарфини қисқартириш, балки ҳосилдорликни, минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
Шу мақсадда Қашқадарё вилоятида 2026 йилда эгилувчан қувурлар орқали суғориш технологиясини кенг жорий этиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Белгиланган режага кўра, жорий йилда вилоят бўйича жами 9 минг 800 гектар майдонда (650 тўплам) эгилувчан қувурлар технологиясини жорий этиш кўзда тутилган. Бугунги кунга қадар 259 нафар ташаббускор фермер ва талабгор томонидан 4 минг 800 гектар майдон учун умумий қиймати 5,1 миллиард сўмлик пудрат шартномалари тасдиқланиб, амалий ишлар бошлаб юборилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу қувурлар сувни тежаш, меҳнат сарфини камайтириш ва суғориш жараёнини самарали ташкил этишда муҳим. Вилоятда мавсумий агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида қисқа муддат ичида 1,8 миллиард сўмлик технологиялар тўлиқ молиялаштирилди. Натижада 259 тўплам юқори сифатли эгилувчан қувурлар фермер хўжаликларига етказиб берилди.
Айни пайтда барча ускуналар дала майдонларига тўлиқ етказилиб, суғориш ишлари самарали ташкил этилмоқда. Мазкур технология сув йўқотилишининг олдини олиш, даланинг рельефига осон мослашиши, меҳнат сарфини камайтириши ҳамда экинларнинг барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жумладан, Нишон туманида 2026 йилда сувни тежаш мақсадида 68 тўплам эгилувчан қувурлар орқали 1029 гектар экин майдонларини суғориш режалаштирилган. Бугунги кунда туманда 44 тўплам эгилувчан қувур ёрдамида 88 гектар пахта майдони суғорилмоқда.
– Жорий йилда Чироқчи туманида 28 тўплам эгилувчан қувурларни 417 гектар майдонда жорий этиш режалаштирилган, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи туман кенгаши раиси Расул Бобоқулов. – Туманда 14 нафар фермер сувни тежаш мақсадида эгилувчан қувурлардан фойдаланмоқда. Умумий қиймати 106 миллион сўмлик эгилувчан қувур ёрдамида жами 412 гектар пахта майдонида суғориш ишлари самарали йўлга қўйилган.
Хусусан, тумандаги «Жуманазар Махмарайимович» фермер хўжалиги ҳамда «Норли бобо набираси Асқар» фермер хўжалигида биттадан эгилувчан қувур тўплами ўрнатилиб, жами 40 гектар пахта майдонини суғоришда самарали фойдаланиб келинмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, эгилувчан қувурлар қишлоқ хўжалигида сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, суғориш тизимларини такомиллаштириш, меҳнат ва харажатларни қисқартириш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишда муҳим аҳамиятга эга бўлган замонавий ечимлардан бири ҳисобланади. Уларни кенг жорий этиш сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва аграр соҳада барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.
Сожида АЛЛАЯРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши бош мутахассиси
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил