Бухородаги «Бухоро бриллиант силк» Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонасида пиллани қайта ишлаб, мато тайёрлаш йўлга қўйилди.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2 миллион доллардан зиёд маблағ сарфланди. Замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган цехда ипак толасидан турли ўлчамдаги матолар тўқилаётир. Матолар замонавий принтерли гул босиш дастгоҳида камалакранг атлас ва адрас тусини олади. Принтерда босиладиган гулларнинг ўзига хослиги шундаки, ранги униқмайди, сув ва қуёш нурига чидамли. Ипак матолар экологик тоза, ҳар қандай иқлимга мос. Бу матолар ҳозирча ички бозорга, буюртма асосида Фарғона, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги харидорларга етказиб берилмоқда. Қўшма корхонанинг ипак толалари хорижда ҳам харидоргир. Ўтган йили корхона Эрон, Вьетнам, Туркия, Ҳиндистон мамлакатларига 2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил