Табиат      Бош саҳифа

Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

Ўзбекистон шароитида экологик вазият барқарорлигини таъминлашда яшил ресурслар ўзига хос салмоқли ўринга эга. Шу боис давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталардан фойдаланиш масаласига ҳуқуқий жиҳатдан кенг эътибор берилмоқда.

Энди дарахтлар рухсатнома билан кўчирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилингани фикримизнинг ёрқин далилидир.

Қарорга кўра, давлат ўрмон фондига кирмайдиган, ердан 1,3 метр баландликдаги ва тана диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтлар ҳамда тана илдиз бўғзи диаметри 10 сантиметргача бўлган буталар рухсатнома асосида кўчириб ўтқазилади.

Шунингдек, дарахт ва буталарни санитар мақсадида кесиш, шакл бериш ҳамда уларнинг рухсат этилган ўлчамдагиларини кўчириб ўтқазиш ишлари япроқ ва игна баргли турлар учун куз мавсумида – ўсимликларнинг вегетация даври якунлангандан бошлаб баҳор мавсумининг 1 апрелига қадар амалга оширилади. Дарахт ва буталар уларнинг илдиз тупроғини сақлаган ҳолда кўчириб ўтқазилади, бунинг учун рухсатномалар ҳар бир кўчирилган дарахт ва бутани уч йил давомида парвариш қилиш шарти билан берилади.

Мазкур қарор давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт­лар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда улардан фойдаланиш учун рухсат бериш тартибини янада такомилаштиришга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Кичик ва микро  гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади

🕔16:30, 04.09.2026 ✔73

Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
163,5 тонна  ЗАРАРЛИ ГАЗ  атмосферага тарқалишининг олди олинди

163,5 тонна ЗАРАРЛИ ГАЗ атмосферага тарқалишининг олди олинди

🕔16:26, 04.09.2026 ✔63

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.

Батафсил
Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг  мустаҳкам  пойдевори

Экологик тараққиёт ва барқарор ривожланишнинг мустаҳкам пойдевори

🕔16:06, 27.08.2026 ✔127

Мустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар