Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
Эндиликда:
• Давлат экологик экспертизасидан ўтиши мажбурий бўлган лойиҳалар экологик экспертизанинг ижобий хулосасисиз молиялаштирилмайди;
• Банклар ва бошқа кредит ташкилотларига ижобий экологик экспертиза хулосасисиз лойиҳаларни молиялаштириш тақиқланади;
• Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) лойиҳа ишлаб чиқувчиси томонидан амалга оширилади;
• Лойиҳа ишлаб чиқувчи ташкилот штатида тегишли малака сертификатига эга камида 2 нафар мутахассис бўлиши шарт;
• Давлат экологик экспертизаси хулосасида белгиланган талабларни бажариш мажбурий ҳисобланади.
Шунингдек, экологик экспертиза объектлари атроф-муҳитга таъсир даражасига кўра 3 тоифага ажратилади ва белгиланган тартибда мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
Давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун малака сертификатини олиш бўйича аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб
🕔15:53, 09.07.2026
✔46
Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.
Батафсил
Атмосфера ифлосланиши бўйича аниқ ахборот
🕔09:46, 06.07.2026
✔54
Атмосфера мусаффолигини сақлаш, унга зарар етказувчи омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш аҳоли саломатлиги, жонли табиат ҳаёти учун энг муҳим ҳисобланади.
Батафсил
Жазирамага дош беролмаётган қушлар
🕔09:44, 06.07.2026
✔58
Сўнгги кунларда Европада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво нафақат инсонлар ҳаётига, балки ёввойи табиатга ҳам жиддий хавф туғдиряпти.
Батафсил