Йўлларимизнинг ҳолати – нафақат ҳаракат қулайлиги, балки энг биринчи навбатда фуқароларимизнинг соғлиғи ва хавфсизлиги мезонидир. Ёмон йўл нафақат вақт ва маблағ йўқотилиши, балки ҳар куни юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар хавфи демак.
Халқ депутатлари Нишон туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат Санжар Раҳмонов сайловчилар билан тез-тез кўришиб, ҳудуддаги муаммоларни тинглайди, айтилган муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилади. Сайловчиларидан тушган ҳар бир таклифни ён дафтарига ёзиб олиб келгусида улардан фойдаланади.
Санжар Раҳмоновнинг «Нишон» маҳалласи аҳолиси билан ўтказилган очиқ мулоқоти давомида энг оғриқли муаммо – «Ёшлар-1» кўчасининг 1000 метр масофасини таъмирлаш масаласи ўртага ташланди. Ушбу масала кўпдан бери аҳолини ташвишлантириб келар эди.
– Йўл юзасида пайдо бўлган чуқурликлар ва емирилишлар ҳам ҳайдовчиларни, ҳам пиёдаларни, айниқса, мактаб ёшидаги фарзандларимизни қатновини қийинлаштирмоқда, – дейди ота-оналардан бири. – Шунингдек, транспорт воситаларининг шикастланишига ва энг ачинарли жиҳати, аянчли йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Муаммога қонуний ёндашиб, аҳоли мурожаатлари ва ҳудуддаги хавфли ҳолатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, депутат Санжар Раҳмонов томонидан масъул йўл қурилиши ва таъмирлаш идораларига расмий депутатлик сўрови юборилди.
Депутатлик сўровида «Ёшлар-1» кўчасининг таъмирталаб 1000 метр қисминини асфальт-бетон қопламаси билан тўлиқ таъмирлаш (чуқурларни ямаш ва тиклаш), бу борада кўриладиган тезкор чоралар ҳамда режалаштирилаётган ишлар муддатлари бўйича аниқ муносабат билдириш талаб этилди.
Ушбу йўл таъмирланса, ҳайдовчилар учун хавфсиз ҳаракатланиш муҳити яратилиб, автомобилларнинг техник шикастланиши кескин камаяди. Аҳолининг ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланади.
Йўл инфратузилмасини яхшилаш ва ҳудуддаги хавфли нуқталарни бартараф этишга қаратилган ушбу депутатлик сўрови ижроси ва амалий натижалари депутат назоратида турибди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил