Иқлим      Бош саҳифа

«Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш ечим бўлади...ми?

Ердаги ҳароратнинг мунтазам ошиб бориши, қурғоқчиликлар, кучли ёғингарчиликлар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва денгиз сатҳининг кўтарилиши дунё давлатларини иқлим инқирозига қарши янги ёндашувларни излашга ундамоқда.

«Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш  ечим бўлади...ми?

Ана шундай инновацион ечимлардан бири сифатида Калифорния университети қошидаги Скриппс океанография институти олимлари томонидан Marine Cloud Brightening (MCB) – денгиз булутларини ёритиш технологияси таклиф этилди. Ушбу тадқиқот Science Advances халқаро илмий журналида эълон қилиниб, у геоинженерия соҳасидаги энг истиқболли лойиҳалардан бири сифатида баҳоланмоқда.

«Эл-Ниньо» нима ва у нима учун хавфли? Бу Тинч океанининг экваториал қисмида сув ҳароратининг меъёрдан юқори даражада исиши билан боғлиқ табиий иқлим ҳодисасидир. Жараён океан ва атмосфера ўртасидаги мувозанатни ўзгартиради ҳамда бутун дунё иқлимига таъсир кўрсатади.

Денгиз булутларини ёритиш технологияси қандай ишлайди? Унинг асосий мақсади Ерни сунъий равишда совутиш эмас, балки муайян ҳудудларда қисқа муддатли иқлимий таъсир кўрсатиш орқали хавфли исиш жараёнларини юмшатишдан иборатдир.

Технология қуйидаги тартибда амалга оширилади: океан юзасида ҳаракатланувчи махсус кемалар орқали ҳавога майда денгиз тузи аэрозоллари пуркалади, аэрозол заррачалари булут томчилари сонини кўпайтириб, уларнинг оқлиги ва ёруғлик қайтариш хусусиятини кучайтиради, булутлар Қуёш нурларининг катта қисмини коинотга қайтаради, натижада океан юзаси камроқ қизийди, сув ҳарорати пасайиши орқали «Эл-Ниньо» секинлашади.

Олимлар томонидан олиб борилган моделлаштириш ишларига кўра, агар мазкур жараён июнь ойида бошланиб, кейинги йилнинг февраль ойигача давом эттирилса, океан суви ҳароратини 1,88 °С гача пасайтириш мумкин.

Бироқ агар жараён декабрь ойида бошланса, самарадорлик атиги 0,31°С ни ташкил этади. Бу эса иқлим жараёнларига аралашишда вақт омили жуда муҳим эканлигини кўрсатади.

Олимлар ўз хулосаларини 2019-2020 йилларда Австралияда кузатилган улкан ўрмон ёнғинлари мисолида асослашди. «Қора ёз» (Black Summer) деб ном олган ушбу фалокат натижасида атмосферага миллионлаб тонна тутун ва аэрозол заррачалари чиқарилди, натижада жанубий Тинч океани устидаги булутлар ёруғроқ бўлди, қуёш нурлари кўпроқ қайтарилди, океан суви совиди, кейинги йилларда давом этган кучли «Ла-Нинья» (денгиз юзаси одатдагидан совуқроқ бўлиши) ҳодисаси шаклланишига шароит яратилди.

Бу табиий жараён олимларга геоинженерия усулларининг амалий имкониятларини баҳолаш имконини берди. Ҳисоб-китобларга кўра, Тинч океанининг тахминан 7 фоиз майдонида аэрозол пуркаш ишларини ташкил этиш учун 2400 тага яқин махсус автоматлаштирилган кема талаб этилади.

Бу бутун жаҳон савдо флоти ҳаж­мининг қарийб икки фоизига тенг ҳисобланади. Бундай лойиҳани амалга ошириш учун юқори технологияли кемалар, сунъий интеллект асосидаги мониторинг тизимлари, иқлим моделлари, халқаро мувофиқлаштирув марказлари, миллиардлаб долларлик инвестициялар талаб қилинади.

Гарчи технология иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш имкония­тини берса-да, унинг қатор жиддий хавфлари ҳам мавжуд. Бошқа минтақаларда ёғингарчилик тартибининг ўзгариши, айрим давлатларда қурғоқчиликнинг кучайиши, Европа ва Осиёда ҳарорат ошиши эҳтимоли, денгиз экотизимларига узоқ муддатли таъсир, океанлардаги фитопланктон ва биохилма-хилликка салбий таъсир, давлатлар ўртасида иқлим сиёсати бўйича низолар келиб чиқиши мумкин.

Мутахассислар геоинженерия соҳасидаги ҳар қандай лойиҳалар халқаро экологик ҳуқуқ, илмий экспертиза ва очиқ мониторинг асосида амалга оширилиши лозимлигини таъкидламоқда.

«Эл-Ниньо» ҳодисасининг Марказий Осиё давлатларига ҳам таъсири йўқ эмас. Гарчи ушбу минтақа давлатлари Тинч океанидан узоқда жойлашган бўлса-да, глобал иқлим жараёнлари мамлакатимизга ҳам бевосита таъсир кўрсатиб, ҳаво ҳарорати ошиши, сув ресурслари тақчиллиги, музликлар эришининг тезлашиши, Амударё ва Сирдарё ҳавзасида сув оқимининг ўзгариши, қурғоқчилик ва чўлланиш жараёнларининг кучайиши, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигининг пасайиши кузатилиши мумкин.

Шу боис мамлакатимизда иқлим ўзгаришларини моделлаштириш, эрта огоҳлантириш тизимларини ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва «яшил иқтисодиёт»га ўтиш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Геоинженерия усуллари эса фақат халқаро келишувлар, очиқ илмий баҳолаш ва экологик хавфсизлик тамойиллари асосида қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.

 

Азизбек АКБАРОВ,

ЎЭП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Жазирамада  Ишчиларни ким  ҳимоя қилади?

Жазирамада Ишчиларни ким ҳимоя қилади?

🕔15:08, 23.07.2026 ✔3

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.

Батафсил
Аномал  иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

🕔15:06, 23.07.2026 ✔3

Аномал иссиқда дарахт ва бута кўчатларини, шунингдек, бошқа ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди.

Батафсил
«Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш  ечим бўлади...ми?

«Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш ечим бўлади...ми?

🕔15:04, 23.07.2026 ✔3

Ердаги ҳароратнинг мунтазам ошиб бориши, қурғоқчиликлар, кучли ёғингарчиликлар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва денгиз сатҳининг кўтарилиши дунё давлатларини иқлим инқирозига қарши янги ёндашувларни излашга ундамоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жазирамада  Ишчиларни ким  ҳимоя қилади?

    Жазирамада Ишчиларни ким ҳимоя қилади?

    Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.

    ✔ 3    🕔 15:08, 23.07.2026
  • Аномал  иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

    Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

    Аномал иссиқда дарахт ва бута кўчатларини, шунингдек, бошқа ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди.

    ✔ 3    🕔 15:06, 23.07.2026
  • «Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш  ечим бўлади...ми?

    «Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш ечим бўлади...ми?

    Ердаги ҳароратнинг мунтазам ошиб бориши, қурғоқчиликлар, кучли ёғингарчиликлар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва денгиз сатҳининг кўтарилиши дунё давлатларини иқлим инқирозига қарши янги ёндашувларни излашга ундамоқда.

    ✔ 3    🕔 15:04, 23.07.2026
  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 36    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар