Иқлим      Бош саҳифа

Жазирамада Ишчиларни ким ҳимоя қилади?

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.

Жазирамада  Ишчиларни ким  ҳимоя қилади?

Иссиқдан ҳимояланиш учун кимдир кондиционерли хонага ўзини уради, кимдир соядан паноҳ излайди, яна кимдир ишини кечқурунга қолдиради.

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда. Иссиқдан ҳимояланиш учун кимдир кондиционерли хонага ўзини уради, кимдир соядан паноҳ излайди, яна кимдир ишини кечқурунга қолдиради.

Аммо бундай танлов ҳаммада ҳам йўқ. Минглаб қурувчилар, йўл таъмирловчилар, ободонлаштириш ходимлари, электр тармоқлари ходимлари, курь­ерлар ва бошқа касб эгалари жазирама қанчалик кучаймасин, очиқ осмон остида ишлашда давом этади. Ҳарорат 45 даражадан ошган пайтда ҳам улар учун иш куни одатдагидек давом этяпти. Ана шу ерда оддий, аммо муҳим савол туғилади: бундай шароитда ишчининг соғлиғи ва ҳаётини ким ҳимоя қилади?

Фавқулодда вазиятдан одатий реалликка

Бугун бу савол ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Чунки иқлим ўзгариши туфайли ёз фасли тобора узоқроқ ва иссиқроқ бўлиб бормоқда. Бир неча йил олдин фавқулодда вазият ҳисоб­ланган ҳарорат бугун одатий ҳолга айланяпти. Жазирама энди бир неча кунлик ноқулайлик эмас, балки ҳафталаб давом этадиган меҳнат шароитига айланган.

Шифокорлар юқори ҳарорат инсон организмига салбий таъсир қилишини кўп бора таъкидлаган. Иссиқда тана тез сувсизланади, юрак-қон томир тизимига юклама кескин ортади, қон қуюқлашади. Бунинг оқибатида иссиқ уриши, ҳушдан кетиш, юрак хуружи ёки инсульт хавфи ошади. Айниқса, кун бўйи қуёш остида жисмоний меҳнат қилаётган ишчилар энг катта хавф остида қолади.

Тавсия ва мажбурият ўртасида

Айнан шу нуқтада қонунчиликдаги бўшлиқ кўзга ташланади. Амалдаги Меҳнат кодексида ҳаво ҳарорати маълум даражадан ошганда иш вақтини қисқартириш, ишни вақтинча тўхтатиш ёки иш берувчининг қўшимча мажбуриятлари ҳақида аниқ нормалар мавжуд эмас.

Санитария қоидаларида очиқ майдонда ишлаш учун тавсия этилган ҳарорат чегаралари келтирилган. Лекин тавсия билан мажбурият ўртасида катта фарқ бор. Тавсия бажарилмаса, бунинг учун ҳеч қандай жавобгарлик йўқ.

Натижада ишчининг ҳаёти ва соғлиғи қонун кафолатига эмас, кўпроқ иш берувчининг масъулиятига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Виждонли иш берувчи иш вақтини ўзгартиради, сув ва дам олиш шароитини яратади. Бошқаси эса бундай қилмаслиги ҳам мумкин. Бир хил ҳарорат, бир хил хавф, аммо мутлақо турлича ёндашув. Инсон ҳаёти эса бундай тафовутларга боғлиқ бўлмаслиги керак.

Қоғоздаги ҳуқуқ

Қонунчиликда ходим ўз ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган ишни бажаришни рад этишга ҳақли экани белгиланган. Бироқ амалиётда бу норма қанчалик ишлайди? 40 даража иссиқда ишлаётган оддий ишчи «бу шароитда ишламайман», дея оладими? Бундай қарордан ке­йин унинг иш ўрни ёки иш ҳақи сақланиб қолишига ким кафолат беради? Айнан мана шу саволлар амалдаги нормаларнинг қоғозда ва ҳаётда турлича ишлаётганини кўрсатади.

Муаммо шундаки, иқлим ўзгарди, аммо меҳнат муносабатларини тартибга солувчи нормалар бу ўзгаришларга етиб келгани йўқ. Жазирама бугун фавқулодда ҳолат эмас, ёз фаслининг одатий қисмига айланди. Демак, унга нисбатан муносабат ҳам ўзгариши керак.

Иқлим ўзгарди, навбат қонунларга

Қонунчиликда очиқ майдонда ишлаш учун максимал ҳарорат чегараси аниқ белгиланиши, ҳарорат ошгани сари иш вақтини қисқартириш механизми жорий этилиши, иш берувчиларнинг ходимларни ичимлик сув, сояли дам олиш жойи ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш мажбурияти қатъий мустаҳкамланиши зарур. Энг муҳими, бу талабларни бажармаганларга нисбатан жавобгарлик механизми ишлаши керак.

Қонун инсонни энг қулай шароитда эмас, айнан энг оғир вазиятда ҳимоя қилиши билан қадрлидир. Агар жазирама остида ишлаётган одам ўзини ҳимояланган ҳис қилмаса, демак, муаммо фақат ҳавонинг исиб кетганида эмас. Бу – қонунчиликнинг ҳам бугунги иқлим шароитига мослаша олмаётганидан далолат.

Шаҳруза САТТОРОВА

Ўхшаш мақолалар

Жазирамада  Ишчиларни ким  ҳимоя қилади?

Жазирамада Ишчиларни ким ҳимоя қилади?

🕔15:08, 23.07.2026 ✔3

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.

Батафсил
Аномал  иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

🕔15:06, 23.07.2026 ✔3

Аномал иссиқда дарахт ва бута кўчатларини, шунингдек, бошқа ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди.

Батафсил
«Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш  ечим бўлади...ми?

«Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш ечим бўлади...ми?

🕔15:04, 23.07.2026 ✔2

Ердаги ҳароратнинг мунтазам ошиб бориши, қурғоқчиликлар, кучли ёғингарчиликлар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва денгиз сатҳининг кўтарилиши дунё давлатларини иқлим инқирозига қарши янги ёндашувларни излашга ундамоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жазирамада  Ишчиларни ким  ҳимоя қилади?

    Жазирамада Ишчиларни ким ҳимоя қилади?

    Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ҳукм сураётган жазирама вақтида кўпчилик имкон қадар кўчага чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар масъул ходимлари ҳам бу ҳақда аҳолини огоҳлантирмоқда.

    ✔ 3    🕔 15:08, 23.07.2026
  • Аномал  иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

    Аномал иссиқда кўчатларни қачон суғориш керак?

    Аномал иссиқда дарахт ва бута кўчатларини, шунингдек, бошқа ўсимликларни тўғри вақтда суғориш уларни иссиқ стрессидан ҳимоя қилади, намликни сақлайди ва соғлом ўсишини таъминлайди.

    ✔ 3    🕔 15:06, 23.07.2026
  • «Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш  ечим бўлади...ми?

    «Эл-Ниньо» ҳодисасига денгиз булутларини ёритиш ечим бўлади...ми?

    Ердаги ҳароратнинг мунтазам ошиб бориши, қурғоқчиликлар, кучли ёғингарчиликлар, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва денгиз сатҳининг кўтарилиши дунё давлатларини иқлим инқирозига қарши янги ёндашувларни излашга ундамоқда.

    ✔ 2    🕔 15:04, 23.07.2026
  • Оҳангарондаги  чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Оҳангарондаги чиқинди полигони ёқиб юборилди... ми?

    Иссиқ кунларда чиқинди полигонларида нега аланга чиқмоқда?

    ✔ 36    🕔 13:18, 20.07.2026
  • Экологик экспертиза  cоҳасида янги тартиб

    Экологик экспертиза cоҳасида янги тартиб

    Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига мувофиқ экологик экспертиза соҳасида янги тартиблар жорий этилди.

    ✔ 68    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар