Оила хуржун      Бош саҳифа

«БОШЛИҚНИ ЎЙЛА»

«Бошлиқни ўйла, ўсасан», дерди устозим. Негадир охирги пайтларда шу гапларини кўп эслаяпман. Ўзлари нуфузли таҳририятда ишларди. Мана, пенсияга чиқиб, ўринлари бўш қолганига ҳам уч ой бўляпти. Яхши ходимнинг ўрни тўлиши қийин бўларкан...

«БОШЛИҚНИ ЎЙЛА»

Устозим бир талай шогирдлар етиштирган. Мен — шулардан бириман. Ҳозирги иш жойим жуда нуфузли бўлмаса-да, ҳар ҳолда, ёмон эмас.

Эндигина ойлик ҳисоботни топшириб бўлсам, шахсан Маллаевнинг ўзлари қўнғироқ қилиб қолди. Бу жаноб устозим фаолият олиб борган, боя биз тилга олган нуфузли таҳририятнинг раҳбари. Устозимдан ёзувчиликнинг нозик сирларини ўрганиб юрган кезларим бу инсон билан таниш бўлиб қолган эдик. Ўзлари жуда босиқ, камгап, оғир-вазмин инсон. Гапирганда талаффузни бироз чўзишни ёқтирарди. Ҳали ҳам шу одати қолмабди.

— Ҳалимбо-ой, иним, омонмиси-из? Шу-у бир учраб кетсангиз деганди-им. Муҳим иш бо-ор.

Буни қаранг, раҳбар жанобларининг ўзлари йўқлайди-ю, рад этадиган аҳмоққа ўхшайманми, ҳеч-да. Гап нимада эканини дарҳол сездим. Кутиб қолмасин, деб такси тутдим-да, телефоннинг гўшаги совимай етиб бордим. Одатда, бошлиқ деганнинг фикри тез-тез ўзгариб туради — мана шуниси хавфли. Камига у қари ва ижодкор бўлса, ҳаракатни у гапини тугатмасиданоқ бошлаш керак.

Тахмин қилганимдай, устозимнинг ўрнини бегона қилмай унга каминани муносиб кўрибди. Мендан бошқаси бу ишни эплай олмаслигига ишонч ҳосил қилгани аниқ.

— Сиз бизга бегона эмасси-из. Устозингиз сизни кўп мақтарди-и, — деганидан билдим буни.

Тўғри-да, бу билан: «Устозинг қилган буюк ишларни фақат сен давом эттироласан», демоқчи-да. Албатта, давом эттираман, ахир, унинг шогирдиман-ку.

Ҳафта бошидан янги жойда ишни бошлаб юбордим. Ҳаммаси жойида, бир тарафда қариндош-уруғ, таниш-билишлар «муборак бўлсин»ларни ёғдирган, ижод авжига минган, бу ёқда бошлиқ ҳам хурсанд. Хонамнинг ёнидан ҳар ўтганда: «Шедевр»идан кутяпмиз, иним, ғайрат қили-инг», дейди. Ахир, бу «сен буюксан», дегани бўлмай нима?

Бошланишига саломатлик ҳақида учта «оригинал»идан тахлаб қўйдим. Ахир, саломатлик эскирмас мавзу. Бошқа нарсаларни ўйлай олиш учун аввало, соғлиқ бўлиши керак эмасми? Бу билан мантиқдан хабардорлигимни ошкор этиш ниятим йўғ-у, бор гапни айтаман-да. Учтанинг изини совитмай, ҳаётга бўлган муҳаббат ҳақидагисини ҳам нақд қилиб қўйдим. Ижодимни яхшилаб кузатган шекилли, бошлиқ жаноби олийлари: «Кучайтири-инг, иним, кучайтири-инг»ни қўшиб қўйди. Қулоғимга: «Сен бундан буюкроғига қодирсан», деб эшитилди.

Бу гал эса «Ёзувчи кундалиги»ни териб чиқдим. Маҳорат билан саралаган сўзларим, гавҳардек фикрларимни ўқиб таъсиридан чиқолмай, қийналган шекилли, икки кун жаноб бошлиқ индамади. Буюк сўзнинг қудрати одамни ҳар кўйга солар экан. Таассуротлари бир-икки оғиз гапга сиғмаган, хонасига чақиртирибди. «Майдонни кенгроқ олинг, Ҳалимбо-ой. Атрофингизни кузати-инг, эътиборли бўли-инг» — бунинг мазмунини тушунмасам, ижодкор бўлмай кетай. Устозим ҳам «Бошлиқни ўйла...», деб бежиз айтмаган-да. Шу кундан бошлаб ҳар бир ижодимдан раҳбарга ўрин ажратдим. Бирин-кетин «Чин инсон», «Жонкуяр раҳбар», «Бир оила устуни», «Миллатнинг асл фарзанди»лар дунё юзини кўрди. Марказда эса, ҳазрати бошлиқ.

Хонасига чақиришга ҳадди сиғмаган, ўзи ёнимга келди. «Жо-он ини-им, келинг, замонамиз қаҳрамонларини қўя турайлик. Майли, уларни бошқалар ёзақолси-ин. Бизга-а ўткир-ўткир фикрлар бўлса, а? Отни қамчиланг, ини-им, отни-и». «Бошқалар ёзишни сендан ўргансин», деб очиқ айтолмади. Тушунмасам, ҳар нарса бўлай. Лекин бироз хижолатли бўлди-да. Ўзини ёзибман-у, теша тегмаган фикрларидан иқтибос келтиришни унутибман. Бироз ранжиган кўринади. Ҳечқиси йўқ, бу ёғини тезлатворсам, ўрни битиб кетади.

Ҳар мажлисда қулоғим динг. Мажлис аҳлини сергаклантирадиган гапларни белгилаб боряпман. Ҳадемай улар ижодимга кўчди, айримлари сарлавҳа тусини олди. Мана: «Бошни қашимасдан, ишлат!», «Сиёҳи тугаган ручкадан фарқланайлик!», «Дарахтни чиритаётган қуртлар». Ҳа, ҳаммасини бир жойга тўпласам, анча сермаҳсул ижод қилиб қўйибман. Жаноб бошлиқ бир деганда барини халққа тақдим қилмоқчи чоғи. Бўлмаса, шунча вақт сақлаб турармиди?

Ҳозир ҳойнаҳой нима дейишни билмай ўтирган-ов.  Уни қийнамай, деб ўзим кириб бордим хонасига. Бир сўз демай менга тикилди. Ахир,  нима ҳам дея оларди, тан бериши қолди, холос.

— Нима дейсиз, шеф, айтгани­нгизга ўхшабдими, — гапни ўзим бошладим.

— Ўхшабдими, деганингиз нимаси-и, Ҳалимбой ини-им? Ўхшаш ҳам гапми-и, ёпишибди-қолдибди-и. Гапни ҳам пўсткалласини тушунарканси-из. Бу истеъдодингизга тасанно-о!

Мана, қобилиятим лол қолдирганига ўзи иқрор бўлди. Пойимга тиз чўкиб юбормасидан уни гап билан чалғитай.

— Ҳа, энди бу бизга таълим берган устозларимизнинг шарофати. «Бошлиқни ўйла, ўсасан», дердилар.

Шу гапимдан кейин Маллаев бирдан сергак тортди:

— Ўсасан, деганмиди, а?

— Ҳа-да, биз бор-йўғи амал қилдик, холос. Бизники айтишга арзимайди.

— Айтинг-чи, Ҳалимбо-ой, пенсия ёшига қанча қолди, — шошиб сўради.

— Ҳали ўн йил бор.

Изтиробга тушмасин, деб кетидан қўшиб қўйдим:

— Ўн йилда кўп ишлар қилишга улгурамиз, кўнгиллари хотиржам бўлсин.

Маллаев бошини қуйи солиб, бир муддат сукут сақлади. Атиги ўн йил бирга ишлашимизни ўйлаб, сиқиляпти. Иккинчи марта кучли ходимидан айрилишга чидай олармикан?

— Қадрдоним Ҳалимбо-ой, шу яқинда бир оғайним — биз ажралиб чиққан таҳририятнинг раҳбари — қалами ўткирларни излаб юрган эди-и, ишга оламан, де-еб. Албатта, сизни йўқотиш биз учун оғир. Балки-и...

Маллаев гапини тугатмасиданоқ рақсга тушиб кета бошладим, хаёлимда. Омадни қаранг, қўш келганини. Нуфузлидан ҳам нуфузлиси оёғимнинг тагидан чиқиб турибди-я. Устозлар ўгитига зеҳнлилар амал қилади. Бошлиқни ўйлаш керакмиди, ўйладик. Мана, ўсяпмиз.

Шаҳноза РАЖАБОВА




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар