Шафқатсиз тақдир бир аёлни ёлғиз фарзандидан айирди. Она фарёдидан гўё бутун олам ғам чекмоқда, осмон ҳам унинг кўз ёшига шерик бўлмоқда. Лекин ҳеч нарса онага боласини қайтариб беролмайди, тақдир ғолиб. Қисматнинг бу синови аёлни анчайин букиб қўйди. У энди мақсадсиз, сароб бўлган орзу-умидлар билан қолган умрини ўтказади.
Шундай кунларнинг бирида аёл доимгидек маъюс, хаёл суриб ўтирарди. Бир пайт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшик томон боргунча қўнғироқ яна бир марта чалинди. Кутилмаган меҳмон сабрсизланди. Аёл шошиб эшикни очди.
— Ассалому алайкум, бувижон (аёл ўзи қари бўлмаса-да, қайғу юзида кексаларникидек ажинларни пайдо қилган эди), менга озгина сув беринг, илтимос, — дея чамаси беш ёшдаги бола мунчоқдек кўзлари билан термулиб турарди.
— Вой, бувинг ўргилсин, сув ичасанми? Ҳозир, — дея аёл унга бир коса сув олиб чиқди. Бола сувни бир кўтаришда ичиб қўйди.
Аёл унга ҳайрон бўлиб термулди.
— Болам, нима қилиб юрибсан? — дея болани саволга тутди.
Бола чанқоғи босилгандан роҳатланиб:
— Аямни излаб юрибман, — дея жавоб берди.
— Аянгни?
— Аямнинг оппоқ кўйлаги бор. У худди шу кўйлакда ухлаб ётганди... Мени бир бегона хола олиб кетаётганда аям уйғонмади. Шунча «аяжон», деб чақирсам ҳам эшитмади. Уйимизда дўппили кўп амакилар бор эди. Мен эса хола билан кетдим. Хола мени олиб борган жойда кўп ўртоқлар бор экан. Лекин улар билан ўйнаб зерикдим, аямни соғиндим. Сиз кўрмадингизми, менинг аямни, а?
Боланинг гапини эшитган аёл йиғлашдан ўзини зўрға тийди.
— Ҳа, юр, сени аянгга олиб бораман, — деб уни ўзининг уйидан бир неча кўча нарида жойлашган болалар уйига олиб борди.
У ердагилар болани излаб юришган экан. Аёл болани уларга топширди. Бола эса унга қараб:
— Буви, қани аям, мени алдадингизми? — дея сўраганда аёл йиғидан ўзини тўхтатолмади.
«Иккимиз ҳам бир дард — энг азиз инсонимизнинг соғинчи билан яшаяпмиз. Ахир, у бола-ку, бундай оғир дардга қандай чидайди», дея кўз ёшларини артарди.
Аёл ўша болани асраб олишга қарор қилди ва орадан бир неча кун ўтиб болалар уйидан уни ўз уйига олиб келди. Бола эса ҳар куни аяси ҳақида сўрарди.
Орадан йиллар ўтди. Аёл болага бор меҳрини бериб, ўз фарзандидек улғайтирди. Бола аясини тополмади, лекин она меҳрига етишган эди.
Жавҳар ТУРСУНОВА,
ЎзМУ талабаси
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔121
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔115
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔136
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил