Даромад манбаи      Бош саҳифа

ИШБИЛАРМОН ЁШЛАР КЎПАЙСА...

китоблик ёш тадбиркорларнинг ютуқлари

Бугун қайси туман ёки чекка қишлоққа борманг, ҳамма ёшларнинг ишбилармон бўлиб бораётгани-ю, эришаётган ютуқларини фахр билан тилга олади. Китоб туманида ҳам ана шундай ишбилармон, тадбирли ёшлар кўп.

ИШБИЛАРМОН ЁШЛАР КЎПАЙСА...

 

— Мамлакатимизда спортга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди китоблик ёш тадбиркор Нодир ЖУМАЕВ. — Бу эса, ўз навбатида, спорт анжомларига бўлган талабни оширади. Шуни ҳисобга олиб, оилавий тадбиркорлигимизни спорт анжомларини ишлаб чиқаришга йўналтирдик.  Кўп ўтмай, биз ишлаб чиқарган маҳсулотлар: спорт қўлқоплари, бокс қопи, кураш гиламлари яхши сотилиб, тузук даромад келтира бошлади. Натижада ўз-ўзидан фаолиятимизни янада кенгайтиришга зарурат туғилди. Энди олдингидан ҳам кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш ҳақида ўйлаяпмиз.

Нодир бу йил «Ёш тадбиркор — юртга мададкор» танловининг Қашқадарё вилояти босқичида ғолиб бўлиб, республика босқичига чиқди. Танлов шартига кўра, ғолиб тижорат банклари томонидан имтиёзли асосда кредит олиш ҳуқуқини қўлга киритади. У банкдан олмоқчи бўлган 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига ўзининг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун яна бир нечта тикув машиналари сотиб олмоқчи.

Бу каби серғайрат, изланувчан, ишбилармон ёшлар кўпаяётгани сабаб, миллий ҳунармандчилик турлари ҳам кун сайин ривожланмоқда. Айниқса, ёғоч билан ишланадиган ҳунармандчилик турларига эҳтиёж катта. Шундай ҳунармандларимиздан бири — Сарвар. Ёш бўлишига қарамай, тумандаги моҳир усталардан ҳисобланади. Унинг цехида ясалаётган маҳсулотлар харидоргир.

— Цехимизда ўнга яқин турда мебель ишлаб чиқаряпмиз, — дейди ёш тадбиркор Сарвар ЖОНҚОБИЛОВ. — Маҳсулотимизда ўзига хос услубни яратиш ва харидорларга дид билан безатилган буюмларни етказиб бериш муҳим аҳамиятга эга. Негаки, рақобат анчагина кучли. Замонавий жиҳозларга миллий шаклларни уйғунлаштириб, ўзгача услубда маҳсулот яратишга ҳаракат қиламан. Яқинда ҳам шкаф, ҳам дарсхона вазифасини ўтовчи болалар мебелини ясагандим, харидорларга маъқул тушди. Шунга ўхшаш ҳар томонлама қулай янги турдаги маҳсулотлар яратиш устида изланяпман. Ҳозир цехда икки нафар ишчи ишлаяпти. Келгусида фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман.

Ҳа, Нодир ва Сарвар каби тадбирли, ғайрат-шижоатли ёшлар сафининг кенгайиши мамлакатимиз иқтисодиётини кўтаришга, дастурхонимиз тўкин-сочин бўлишига хизмат қилади. Бунинг учун эса барча шарт-шароит етарли ва имкониятлар эшиги кенг очилган.

Соҳиба СУЮНОВА




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔123

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 123    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар