Даромад манбаи      Бош саҳифа

ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ

Иссиқ кунлар чекиниб, ўрнини салқин, тез ўзгариб турувчи кунлар билан алмашган даврда ҳам сабзавоткорларнинг юмуши кўп бўлади. Айниқса, ноябрь ойида иссиқхоналарда иш қизийди. Бу даврда об-ҳаво ҳарорати пасайиб, куннинг ёруғ қисми анча қисқариши иссиқхоналарда помидор етиштиришни бирмунча қийинлаштиради.

ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР ЕТИШТИРИШ

Шундай шароитда ҳам иссиқхонада барча агротехник чора-тадбирлар тўғри ва ўз вақтида ўтказилса, юқори ва сифатли ҳосил олиш мумкин. Бу ҳақда маълумот олиш учун Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти катта илмий ходими ­Бахтиёр ­КАРИМОВга мурожаат қилдик.

— Салқин кунлар бошланиши билан август ойининг биринчи ўн кунлигида экилган помидорнинг 30-35 кунлик кўчатлари иссиқхонадаги доимий жойга ўтқазилади, — дейди Б.Каримов. — Ноябрь ойига келиб эса, помидорларнинг ўсиши ва ривожланиши бирмунча пасаяди. Бунга қуёшсиз, булутли кунларнинг кўп бўлиши, салқин тушиб қолиши сабаб.

— Бунда қандай йўл тутиш керак?

— Бутун эътибор ҳароратни тутиб туришга қаратилади, яъни иссиқхона ичидаги ҳарорат кундузи +22... +24, кечаси +18... +20 даража ушлаб турилиши лозим. Шунингдек, ўсимлик қуёш нурига яхшироқ тўйиниши учун иссиқхона ойналарини яхшилаб ювиш керак бўлади. Иситиш ва шамоллатиш тизими соз ишлашини таъминлаш керак.

— Ўғитлаш ҳам талаб этиладими?

— Албатта. Ноябрда азотли ўғитлардан кўра, кўпроқ калийли ўғитлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бунда калий хлорид ўрнига калий сульфат солиш тавсия этилади. Шунингдек, макро ўғитлар билан микроунсурлар эритмаси ўсимлик баргларига пуркаб турилса, кўчатлар тез ривожланиб, ҳосилдорлик ошади. Лекин бу ойда помидор гулларининг табиий чангланиши ва мева тугиши қийинлашади. Бу айрим кўчатларнинг гуллари тўкилиши, чангланган тақдирда ҳам хунук, харидорбоп бўлмаган ҳосил тугишига олиб келиши мумкин.

— Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

— Сабзавоткорнинг ўзи кўчатларга «ёрдам» бериб юбориши мумкин. Бунда чангланишга ёрдам берувчи махсус стимулятор воситалардан фойдаланилади. Бундай стимуляторларга «ТУ», «Поли­сти­мулин 2» ва «Томатон»ларни мисол келтирса бўлади. Ушбу стимуляторлар билан ишлов берилганда ҳосилдорлик ошиб, мевалар тезроқ пишиб-етилади.

— Кузги-қишки мавсумда ҳарорат ва ёруғликнинг тобора пасайиб бориши, ҳаводаги намликнинг юқори бўлиши помидорларни турли касалликларга чидамсиз қилиб қўймайдими? Уларга қандай касалликлар тушади?

— Тўғри, кучсизлантиради. Кузги-қишки мавсумда иссиқхоналардаги помидор экинига, асосан, макроспориоз, фитофториоз, қўнғир доғланиш, кулранг чириш, бошқа турли вирусли ва замбуруғли касалликлар тушади.

Замбуруғли касалликларга қарши «Фоликур», «Фоликоп» (10 литр сувга 8 граммдан), «Ридомил голд» (10 литр сувга 10 грамм), «Квадрис» (10 литр сувга 2 грамм) фунгицидлари яхши самара беради. Ёрлиғида қандай қўлланиши ёзилган бўлади. Вирусли касалликларнинг олдини олиш учун иссиқхонадаги ташувчи зараркунандаларга қарши курашиш талаб этилади. Яна касалланган ўсимликка ёғсизлантирилган сут (10 литр сувга 1 литр сут миқдорида) эритмаси билан ишлов бериш мумкин. Шунингдек, ўсимликни макро ва микроунсурлар (магний, калий, рух, олтингугурт каби) билан озиқлантириш тавсия этилади.

— Иссиқхонада помидорларни парваришлаш жараёнида яна нималарга эътибор қаратиш лозим?

— Помидор кўчатини доимий равишда ипга ўраб туриш талаб этилади. Бачкилари ўсиб кетмасидан чилпиб турилиши керак. Тупроғини доим юмшатиб туриш лозим. Шунингдек, ноябрда иссиқхонада қишки-баҳорги мавсум учун кўчат тайёрлаш ишлари ҳам олиб борилади.

— Кўчат тайёрлаш қандай амалга оширилади?

— Ноябрнинг иккинчи ўн кунлигида уруғлар бир ой олдин тайёрланган махсус озиқали 10х10 ёки 8х8 сантиметр ўлчамли тувакчаларга экилади. Тувакчалар эса 1-2 ой олдин чиринди гўнг, унумдор тупроқ, ўтган йилги дарахт қипиғи (1:1 нисбатда)дан тайёрланади. Уруғ сепилишидан олдин сувда эрувчи фунгицидлардан «Мокап» ва «Видат Л» билан ишлов берилиши керак.

— Улар махсус жойда етиштириладими? У ерда ҳарорат қандай бўлиши керак?

— Умуман, кўчатлар махсус кўчатхоналарда етиштирилгани маъқул. Ҳарорат уруғ экилганидан сўнг +20...+24 даража бўлиши лозим. Кўчатлар униб чиққандан сўнг ҳароратни 2-3 даражага пасайтириш мумкин. Кўчатларда 2-3 та чин барг пайдо бўлгач, мунтазам минерал ўғитлар билан озиқлантириб, сув қуйилиб турилади. 50-55 кунлик кўчатлар эса декабрь ойи охири, январь ойи бошларида иссиқхонадаги доимий жойига кўчириб ўтқазилади.

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔123

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 123    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар