Поп тумани Олтинкон шаҳарчасида маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги «2013 — 2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида қайта таъмирланган ушбу маданият масканида 300 ўринга мўлжалланган томоша зали, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, доира, рубоб, тасвирий санъат, ашула ва рақс тўгараклари фаолият кўрсатиши ҳамда аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилди. Замонавий жиҳозлар, мусиқа асбоблари ва бошқа воситалар билан таъминланди.
Бундай марказларни туманнинг Яккатут, Чоркесар, Халқобод, Янгиҳаёт ва Чортоғ қишлоқларида ҳам барпо этилиши режалаштирилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил