Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилЭкологик партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев Марғилон шаҳри ва Қўштепа тумани маҳаллаларида бўлиб, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ҳамда маҳалла «еттилиги» фаолиятини ўрганди.
Маҳалла «еттилиги» вакиллари билан мулоқотда ҳудудлардаги долзарб масалалар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва ечимини кутаётган муаммолар муҳокама қилинди. Жумладан, 2-сонли маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти билан танишилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, профилактика ишларини кучайтириш ҳамда маҳалла «еттилиги» билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Ўрганишлар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳалла «еттилиги» фаолияти самарадорлигини ошириш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва таклифлар берилди.
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил