Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилЭкологик партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Андижон вилояти партия ташкилоти масъуллари билан биргаликда Пахтаобод туманидаги «Пушмон» маҳалласи ҳудудида жойлашган Сайдулло Темиров фермер хўжалиги фаолияти билан танишди.
Маълум қилинишича, фермер хўжалигининг умумий ер майдони 11 гектарни ташкил этади. Бу ерда дарахт ва буталарнинг 100 дан ортиқ турига мансуб кўчатлар парваришланмоқда. Хўжаликда хорижий давлатлардан келтирилган 30 дан ортиқ турдаги манзарали дарахт кўчатларини етиштириш ҳам йўлга қўйилган.
Бундай ихтисослашган хўжаликларни ривожлантириш нафақат кўчатчилик соҳаси тараққиёти, балки ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва яшил ҳудудлар майдонини кенгайтиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Сайдулло Темиров фермер хўжалиги каби ташаббускор хўжаликлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги вазифалар ижросига хизмат қилади.
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил