Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Халқ депутатлари Қарши туман Кенгаши депутатлари ҳамроҳлигида «Ҳилол» маҳалласида бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганди.
Маҳаллада яшовчи Зиёда Султонова электр трансформаторининг эскиргани сабабли хонадонларда электр таъминотида узилишлар кузатилаётганини билдириб, амалий ёрдам сўради. Масъул ташкилот вакиллари билан мулоқотда яқин вақт ичида янги трансформатор келтирилиши маълум қилинди. Шунингдек, туман Кенгаши депутатларига мурожаат ижросини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Ёғоч электр устунларини янгисига алмаштириш юзасидан ҳам зарур чоралар белгилаб олинди.
Маҳаллада эгасиз итлар кўпайиб бораётгани, бу эса, айниқса, ўқувчилар хавфсизлиги бўйича хавотирларни келтириб чиқараётгани маълум бўлди. Депутат ушбу масалани туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан муҳокама қилди. Мурожаат бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил