Мурожаатда кўтарилган муаммоларга ечим излаб…
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбек Раҳимов Когон туманидаги «Янги ҳаёт» маҳалласи ҳудудида ташкил этилган «Яшил жамоат парки»да бўлиб, сўнгги икки йилда экилган кўчатларнинг парвариш ҳолатини ўрганди.
Умумий майдони 6 гектарни ташкил этувчи парк ҳудудида иқлим шароитига мос 3 500 тупдан ортиқ манзарали кўчат экилган.
Мониторинг давомида садақайрағоч, қайрағоч, катальпа, ясен ва бошқа турдаги манзарали дарахтлар, бута ҳамда ярим буталарнинг парвариш ҳолати кўздан кечирилди. Ўрганиш натижаларига кўра, кўчатларни парваришлаш ишлари талаб даражасида ташкил этилгани ва парк ҳудудида дарахтларнинг қуриб қолиш ҳолатлари кузатилмагани қайд этилди.
Паркда аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун сўқмоқлар, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилган. Айни пайтда барпо этилаётган мусиқий фаввора ҳам ҳудуднинг қиёфасини янада обод ва кўркам қилишга хизмат қилади.
Мониторинг якунида парк масъулларига кўчатларни парваришлаш ишларини тизимли давом эттириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш ва дарахтларни зараркунандалардан ҳимоялаш чораларини кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.
Аҳолини ташвишлантираётган муаммоларни бевосита жойига чиқиб ўрганиш ва уларга оқилона ечим топиш депутатлик фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
БатафсилМамлакатимизда кенг қулоч ёзган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, экологик мувозанатни қайта тиклаш ҳамда аҳоли орасида табиатга нисбатан меҳр ва масъулият туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида навбатдаги эко-акция ўтказилди.
Батафсил