Урганч шаҳридаги «Хоразм Равон транс» МЧЖнинг енгил такси ҳайдовчилари байрам кунлари шаҳар ичи йўналишларида ҳомиладор аёллар ва ногиронларни бепул манзилига етказиб келмоқда.
Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги хабарида айтилишича, «Бу ташаббус корхона раҳбарияти ва ҳайдовчиларнинг ўзидан чиққан. Йил бошидан бери ҳар байрамда корхонага қарашли йўналишсиз такси автомобиллари шаҳар ҳудудида ногиронлар ва ҳомиладор аёлларга текин хизмат кўрсатмоқда. Савобталаб автотранспортчилар ушбу «акция»ни йўлга қўйганидан аҳоли жуда мамнун».
UZ24.uz хабарида айтилишича, «Хоразм Равон транс» МЧЖ раҳбарияти эндиликда туғруқхонадан «янги меҳмон» билан чиққан ёш оналарни уйларига бепул етказиб қўйишни ташкил этиш ниятида.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил