«Ҳукумат соати»да депутатлар сув хўжалиги вазирини эшитди
Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда ЎзЛиДеП фракциялари ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги «Ҳукумат соати» бўлиб ўтди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор бир қатор қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинди.
Уларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уй-жой қурилишида шаффофликни таъминлаш, шаҳарсозликни тартибга солиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби муҳим масалалар қамраб олинди. Мажлисда Экологик партия фракцияси депутатлари ҳам фаол иштирок этиб, муҳокама қилинаётган ташаббусларнинг аҳоли ҳаёти ва атроф-муҳитга таъсирига алоҳида эътибор қаратдилар.
Кейинги йилларда аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш кўлами кенгаймоқда. Бироқ қурилиши ҳали тугалланмаган хонадонларни сотиб олишда фуқароларнинг маблағлари ҳимояси билан боғлиқ муаммолар ҳам учраб турибди. Айрим ҳолларда қурилишнинг йиллаб чўзилиши, бир хонадоннинг бир нечта харидорга сотилиши ёки қурувчининг мажбуриятларини бажармаслиги одамларнинг жиддий молиявий зарар кўришига сабаб бўлмоқда.
Шу боис қурилиш соҳасида улушли иштирок этиш муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга. Унда эскроу ҳисобварақлари орқали маблағ жалб қилиш, шартномаларни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, қурувчилар фаолияти ҳақидаги маълумотларни очиқлаш каби механизмлар назарда тутилган. Бу талаблар харидорларнинг маблағларини ҳимоя қилиш ва қурилиш жараёнида шаффофликни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Шаҳарларимизнинг тез суръатларда кенгайиши эса шаҳарсозликка янгича ёндашувни талаб этмоқда. Янги турар жойлар ва йирик иншоотлар қурилаётганда фақат бинолар сони ёки ташқи кўриниши эмас, балки йўллар, мактаблар, боғчалар, муҳандислик тармоқлари ва яшил ҳудудлар ҳам олдиндан режалаштирилиши зарур.
Шу нуқтаи назардан, Шаҳарсозлик кодексига киритилаётган ўзгартишлар алоҳида аҳамият касб этади. Уларда шаҳар ва шаҳарчаларнинг бош режалари ҳамда мастер-режаларини келишиш тартибини аниқлаштириш, йирик ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга объектларни қуришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Энг муҳими, шаҳарсозликда инсон манфаатлари, экологик муҳитни асраш ва инфратузилмани мутаносиб ривожлантириш устувор бўлиши керак.
Мажлисда фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммолар ҳам эътибордан четда қолмади. Хусусан, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва бошқа фуқаролик ҳолати далолатномаларидаги хатоларни тузатишда ортиқча оворагарчиликларга дуч келаётганлар учун аниқ ҳуқуқий тартиб белгилаш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, тўловга қобилиятсизлик жараёнларида суд бошқарувчиларининг масъулиятини ошириш, судгача санация механизмларини такомиллаштириш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган нормалар кўриб чиқилди.
Ялпи мажлисда Экологик партия фракцияси учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Бугун мамлакатимизда жами 21,2 миллион гектар яйлов майдони мавжуд. Бу улкан табиий бойлик чорвачиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда муҳим ўрин тутади. Бироқ яйловлардан меъёридан ортиқ фойдаланиш, ўсимлик қопламининг сийраклашиши, сув манбаларининг етишмаслиги ва ерларнинг деградацияга учраши ушбу ресурсларни муҳофаза қилишни янада долзарб вазифага айлантирмоқда.
Қонун лойиҳасининг асосий мақсади – яйловларни асраш, уларнинг ҳосилдорлигини тиклаш ва деградация жараёнларининг олдини олиш бўйича самарали ҳуқуқий механизмларни жорий этишдан иборат. Шу билан бирга, яйловлардан фақат чорвачиликда эмас, балки экотуризм, асаларичилик ва доривор ўсимликлар етиштириш каби йўналишларда ҳам фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилмоқда.
Лойиҳада жамоат яйловлари институтини жорий этиш ҳам муҳим ўрин тутади. Бу орқали аҳоли хонадонларининг яйловлардан қонуний ва тартибли фойдаланиши учун шароит яратиш, чорва молларини боқиш билан боғлиқ масалаларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳал этиш кўзда тутилган. Шунингдек, фойдаланилмаётган яйловларни электрон аукцион, инвестиция шартномалари ва давлат-хусусий шериклик асосида иқтисодий айланмага киритиш механизмлари таклиф этилмоқда.Мазкур ташаббуснинг аҳамияти шундаки, яйловлар фақат иқтисодий ресурс эмас, балки табиий экотизимнинг муҳим қисми ҳамдир.
Уларнинг ўсимлик қоплами тупроқни эрозиядан ҳимоя қилади, биологик хилма-хилликни сақлайди ва ҳудуднинг экологик мувозанатига хизмат қилади. Шу боис яйловлардан фойдаланишда иқтисодий манфаат билан бир қаторда уларнинг табиий имкониятларини асраш ва тиклаш талаблари ҳам устувор бўлиши лозим.
Муҳокамалардан сўнг «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу эса соҳадаги муносабатларни тартибга солиш, яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни келгуси авлодлар учун асраш йўлидаги муҳим қадамдир.
Парламентда кўриб чиқилган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ: инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, яшаш муҳитини яхшилаш ва барқарор тараққиёт учун ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш. Зеро, замонавий тараққиёт фақат янги бинолар, йўллар ёки ишлаб чиқариш қувватлари билан эмас, балки инсон учун қулай, хавфсиз ва экологик жиҳатдан соғлом муҳит яратилиши билан ҳам ўлчанади.
Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда ЎзЛиДеП фракциялари ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги «Ҳукумат соати» бўлиб ўтди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор бир қатор қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинди.
БатафсилГлобал иқлим ўзгариши бугун нафақат экологик, балки сиёсий, иқтисодий ва геостратегик аҳамиятга эга масалага айланмоқда.
Батафсил