Оила хуржун      Бош саҳифа

ЎТА СТАТИСТИК ҚОБИЛИЯТ

Стивен ЛИКОК,

Канада

Вагонда ўтирибмиз. Улар рўпарамда. Табиийки, мен уларнинг ҳар бир гапини паққос эшитиб ўтирибман. Чамаси, бу икки киши ҳозиргина танишиб олган кўринади.

Гап қизигандан қизиб борарди. Юзларидаги ифодага қараганда, улар ўзларини ниҳоятда кучли заковат эгаси, деб ҳисоблашаётган эди.

Улардан бирининг тиззасида очиқ китоб турарди.

— Мен ҳозиргина бир қанча қизиқ статистик маълумотларни ўқидим, — деди у бошқа «мутафаккир»га.

— О, статистика! — жавоб қилди униси. — Ажабтовур нарса-да бу статистика, жаноб! Ўзим ҳам бу нарсага ўчман.

— Мана, мисол учун, — давом этди биринчиси, — билишимча, бир томчи сув майда-майда... митти-миттигина... ҳмм... эсимдан чиқибди-я, оти нимайди...митти-митон...ҳмм... нарсачалардан... боз устига, ҳар бир куб дюмининг ичида... Ҳозир, шошманг, эсимга тушади...

— Ҳа, дейлик, миллион,— деб юборди иккинчи «мутафаккир» мададкор кишининг оҳангида.

— Ҳа, ҳа, миллион бўлса керак, эҳтимол биллиондир... нима бўлганда ҳам ўшанақа нарсачалари роса кўп-да.

— Э, нима деяпсиз? — ҳайрон бўлган бўлди бошқаси. — Ростданам қизиқ, дунёда ғайриоддий нарсалар жуда кўп. Масалан, тошкўмир... тошкўмирни оламиз...

— Гап йўқ, майли, тошкўмирни ола қолайлик, — деди  ошнаси, юзига олимона тус бериб, ақлий озиқдан роҳатланишга тайёрлана туриб, ўзини ўриндиқ суянчиғига ташларкан.

— Ҳар бир тонна тошкўмир ёқилганда бир қанча вагондан иборат эшелонни узунлиги... ҳмм... аниқ рақами ёдга тушмаганини қаранг, хўп дейлик, узунлиги фалонча, оғирлиги, хўп, дейлик, фалондай бўлган эшелонни дейлик, шунча жойгача судрай олади... Ҳозир қанча масофагача тортиб боришини аниқ эслай олмаяпман-у... Шунча масофагача торта оладики...

— Шу ердан ойгачами? — деди биринчиси.

— Худди ўзи! Шунақа бўлса керак. Шу ердан ойгача. Хўш, ажабтовур гапмасми бу?

— Ҳа, тўғри айтасиз, жаноб. Бироқ энг ақл бовар қилмас ҳисоб-китоблар, ердан қуёшгача бўлган масофа ҳисоб-китоби... Шуни аниқ биламанки, тўпдан отилган ўқ... ҳмм... қуёшга отилган ўқ...

— Ҳа, қуёшга отилган, — дея тасдиқлади ҳамсуҳбати, худди бу иш қандай амалга оширилганини ўз кўзи билан бир неча бор кузатган кишидек.

— Ва у шундай тезлик оладики... тезлик оладики...

— Уч юз чақиримми? — тахмин қилди эшитувчи.

— Йўғ-э, мени тушунмадилар жаноблари... Шундай даҳшатли тезлик оладики, шунчалик даҳшатлики... Ўзиям юз миллионча йил учса керак, йўқ, юз биллион бўлса керак. Қисқаси, ҳайратланарли даражада учиб қуёшга етиб боргунча тўхтамайди.

Мен бошқа чидай олмадим.

— Агар ўқ Филадельфиядан туриб отилган бўлса, албатта, — дедим мен ва тамаки тортувчилар учун ажратилган вагонга чиқиб кетдим.

Рус тилидан

Маҳмуд БЎРОН

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар