Оила хуржун      Бош саҳифа

ҚЎШИҚЧИ ТАНЛАШ

Жўрабойнинг тўйи бошланиши арафасида муаммо пайдо бўлди. Қанақа дейсизми? Тўйга қайси қўшиқчини таклиф қилиш масаласи. Буни ҳал қилиш учун тоға-ю аммалари, оға-инилари кенгаш ўтказиш учун куёвнинг уйига йиғилишди.

ҚЎШИҚЧИ ТАНЛАШ

— Қани менга айтинг-чи, тўйга қайси артистни чақирганимиз маъқул? — дея гап бошлади Жумрат тоға.

— Куёв тўрага Тошкентдан Гулёра хонишни келтириб бериш керак эмиш, —  деди куёвнинг отаси Жамшид ака.

— Гулёра хониш ким? — сўради Жумрат тоға чой ҳўплаётиб.

— Анаву бор-у «Бай-бай» деб қўшиқ айтадиган…

— Тошкентдан ўзи келарканми? Ким билади «ставка»си қанча. Машинани сотсак бўлар?

— Нима, ўзимизда камми? Дарахтни силкитсанг, қўшиқчи ёғилади. Телевизорга қара, оламни қўшиқчи босгандай. Буларнинг ҳеч бири айвонингга қош бўлолмайди. Ота-онанинг гапига ҳам қулоқ солиш керак, бўтам.

— Гулёра бўлмаса, Куйчи ошиқни келтириб берасанлар, деб оёқ тираб олган, — деди онаси Фотима хола.

— Куйчи ошиқ қанчага келишини биласизми ўзи? — Жумрат тоғанинг энсаси қотди. — Қалин пули билан баробар. Кўрпангга қараб оёқ узат!

Кейин Жамшид акага қараб қўшиб қўйди:

— Ўғлингни оғзига қараб ўтирма! Бундайроғ, ставкаси пастроқ қўшиқчидан топ. Қиз танлашдаги азоби ҳам етади.

— Майнахонни олиб келсак, қандай бўларкан? — бу гал аммаси Сурмахон баҳсга қўшилди.

— Гармончи халфани айтяпсанми? Бўлмайди.

— Ҳозир у гармонини отиб юбориб, эстрадний бўлиб кетган. Эшитганмисиз, «Қизаравераман-қизаравераман»ни.

— Қизариб юраверсин. Бўлмайди дедимми, бўлмайди!

— Унда Булбулбоевни айтсак, — деди куёвнинг укаси Суҳроб.

— Эй, қўйсанг-чи, — Жамшид ака қошини чимирди. — Осмон бўйи сакраб, хит қилиб юборади.

— Хониш хиргойи-чи? — Гапга қўшилди акаси Тўлқинбой.

— Йўқ! — деди Жумрат тоға. —Тўйдан кейин яна пул сўрайди. Ана, Карим аканинг тўйида қистир-қистир бўлмади, деб яна пул сўраган. Оқсоқол:  «Рухсатномангни кўрсат!»  деган экан жуфтакни ростлаб қопди.

— Бўлмаса, қизиқ-қизиқ қўшиқларни айтади-ку… Ҳа... тилимни учида турувди-я, нимайди…

— Қўшиғини айтинг, кимлигини айтаман, — деди куёв.

— «Денгизга қара, осмонга қара, юлдузга қара…»

— Сайроқбоев! Шуни келтирсак ҳам бўлади.

— Унга пулинг етмайди, — деди Жумрат тоға. — Ставкаси «Куйчи ошиқ»никидан ҳам ошиб кетган.

— Унда «бир ёмон бўлиб кетаман»ни айтган ким эди?

— Шамшир Куйларов! Ҳозир у Америкада, — гапга қўшилди укаси Суҳроб.

— Таннозхон-чи? Халфанинг қизи.

— Бўлмайди, тўйни эркак ашулачи ўтказгани маъқул. Гулзод Шариповни айтамиз.

— Асло! — ўрнидан туриб кетди куёв. — Насиҳат қўшиқларини айтавериб хит қилиб юборади. Ундай қўшиққа ўйингга тушиб бўладими ахир?

— Эй, менга қара, — муҳим гапни айтмоқчидай ўсмоқчилади Жумрат тоға. — Ахир, каттанинг ўғли қўшиқчи-ку. Айтмасак, хўжайининг тўйга келмай қолиши мумкин.

— Рост! — деди Жамшид ака бошлиғи эсидан чиққанидан афсусланиб. — Бу ёғини ўйламабмиз.

— Менга Дўрилдибой Бўкирдиевнинг кераги йўқ, — деди куёв астойдил. — Агар тўйга айтсанглар, мен уйланмайман!..

Тўйга ҳамма нарса тайёр бўлса-да, қўшиқчи маълум бўлмади. Ахир, тўй кунини хонандалар белгилайди-да. Яқин кунларда Жўрабойнинг тўйи бўлиши аниқ. Бироқ қайси қўшиқчи келиши ҳамон номаълумлигича қолмоқда…

Барди ЖУМАНИЁЗОВ




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар