Даромад манбаи      Бош саҳифа

УЧҚОРА МАЙИЗИ

етиштиришнинг энг нозик жиҳатлари

Хатирчидаги баланд-паст қир-адирлар ёнбағирларига экилган токзорларнинг энг баланд нуқтасига чиқиб атрофга боқсангиз, узоқ-узоқлар ҳам кафтдек аниқ кўринади.

УЧҚОРА МАЙИЗИ

Офтоб нурининг ёйилиши, шамолнинг шохларни эгиб, мўрт олмаларни тўкиши, узумларнинг қуёш нурида товланиши, одамларнинг чумолидек ғимирлаб, ҳаракат қилишларига қараб тўймайсиз. Ана шу заминда дунёга донғи кетган учқора майизи етиштирилади.

Қадим-қадимдан хатирчиликлар миришкор деҳқон ва боғбонлари билан донг таратган. Сир эмас, Хатирчининг атроф-ҳудудларидаги ерлар, асосан, қир-адирлардан иборат бўлгани боис одамлар ғаллачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик билан шуғулланади.

Ҳар йили токзорлардан яхшигина узум йиғиб олинади. Шунинг асосий қисмини эса майиз, яъни қора кишмиш ташкил этади. Бугун туман аҳолиси томорқаларининг асосий қисмига ҳам ток экилган.

Хатирчи қишлоқларидаги аҳоли тирикчилиги асосан, боғдорчилик бўлиб, даромадлари узум, қора майиз, лалми нўхат, чорвадан. Бу заминда етиштирилган узумлар ширин, мазали ва чиройли бўлиши билан бирга, қуёш нурида ранг-баранг тусда товланади. Кишмиш харидорларини унинг мазаси билан бирга, шакли ҳамда ранги ҳам кўпроқ мафтун этади. Шу боис хатирчиликларнинг учқора майизи довруғи узоқ манзилларга ҳам ёйилган. Кўпчилик учқора майизининг таъми, ширадорлигига ҳавасманд. Айримлар ўз томорқасига ана шу ток қаламчаларини олиб келиб ўтқазган, бироқ бу иш фойда бермаган. Шираси тилни ёрадиган қора майизларни фақат Хатирчи шароитидагина етиштириш мумкин. Бу кўп маротаба тажрибада синалган.

Кеч кузда ток новдаси бир метргача баландликда тупроқ ташлаб, кўмилади, сўнгра токзор ичи чуқур қилиб ағдарилади. Шундай қилинганда келаси йили узумзордан кўзланган ҳосилни олиш мумкин. Ҳар бир соҳибкор бунга сўзсиз амал қилади. Ҳа, боғбонликнинг, узум етиштиришнинг ўзига хос мураккаб сир-асрорлари бор. У инсондан меҳр ва катта меҳнат талаб қилади.

Учқора майизини экспортбоп маҳсулотга айлантириш учун туманнинг Тасмачи қишлоғида 2002 йилда қадоқлаш цехи очилган эди. Бу ерда қадоқланган маҳсулотлар пешма-пеш харидорларга етказиб берилади.

Даромад

Ҳосилдорликни ошириш учун токлар эски девор кесаги, чириган гўнг ва бошқа маҳаллий ўғитлар билан озиқлантирилаётган бўлса, касалликларнинг олдини олиш мақсадида зарур ўғитлардан меъёр даражасида фойдаланил­япти. Аслида ток парваришлаш ҳадисини олган миришкор боғбонларнинг айтишича, ҳар бир гектардан ўртача икки ярим минг туп ток парваришлаб, ўн-ўн икки тоннагача узум олишга эришилмоқда.

Довруғи дунёга достон

Хатирчининг Тасмачи, Учқора, Миртош сингари бозорларида, асосан, учқора майизи олди-сотдиси қизийди. Харидорлар орасида Россия, Болтиқбўйи, Белорусь ва ҳатто, Туркия ҳамда Эрон давлатлари саноатчиларини ҳам учратиш мумкин. Уларни Хатирчи заминида тайёрланган ширадор, таркибида қанд моддаси 30-35 фоизга етадиган шифобахш неъмат қизиқтиради.

Эл орасида юрадиган бир ривоятда айтилишича, қадим замонларда Чин мамлакати савдогарлари юртимизга туяларда Хитой газлама ва буюмларини келтириб сотар, қайтишда эса учқора майизидан қоп-қоп олиб кетишаркан. У ёқларда шифобахш бу неъмат дарддан фориғ этиш учун беморларга берилар экан. Шу тариқа учқора майизининг довруғи достон бўлган дейишади.

Шифобахш неъмат

Сумбулада токдан узилиб ё офтобда, ёки сояда қуритиб тайёрланган майиз қонни тозалайди, жигарни даволайди, кучингизга куч қўшади. Негаки, узумнинг шираси Сунбулада янада кучаяди. Юрак қон-томир, камқонлик, жигар, буйрак ва бошқа қатор касалликларни даволашда ҳам майиз тавсия этилади. Майизнинг инсон учун нафақат тўйимли озиқа, балки шифобахш неъмат эканини аллома ва табиб ибн Сино бобомиз ҳам кўп маротаба таъкидлаган.

Соякиси ширадор

Учқора майизини тайёрлаш жараёни қизиқ. Дастлаб, майдон текис қилиб лойсувоқ қилинади, қуригандан сўнг узумнинг қора ва оқ кишмиш навлари ёйилиб, қуёшда қуритилади. Бу усулда узум йигирма-йигирма беш кун давомида қуритилади. Майиз тайёрлашнинг «сояки» усули ҳам бор. Сир эмас, сояки майизлар янада ширадор, янада шифобахш ҳисобланиб, бозорларда анча харидоргир. Сояки майиз қуёш нури тушмайдиган, елвизак эсиб туриши учун деворлари қўш тешикли махсус хоналарда осиб қўйиб қуритилади.

Чил ботмон ҳосил

Аслида боғни боғ қиладиган — бу боғбон. Биргина токни кўмишнинг ўзи машаққат. Ҳар бир тупнинг устига икки юз-уч юз килограммгача тупроқ ташлаш керак. Бу ишни ҳақиқий меҳнаткаш қилмаса, бошқа одам эплаёлмайди. Токлар кўмилмаса, етарли ҳосил бермайди. Чунки ток тупроқни хуш кўради. Шу сабаб уни кўмишда қанча қалин тупроқ тортсангиз, шунча яхши. Чунки ток новдаларини қаҳратонда совуқ урмайди, қолаверса, ҳосил бўлган чуқурда яхоб суви тўпланади. Бу сувдан қонган токнинг ҳосили мўлжалдагидан анча кўп бўлиши кузатилган. Ана шунга қатъий амал қиладиган Хатирчи боғбонлари токларни кузда баландлиги бир метр бўлган, баъзан ундан ҳам зиёд тупроқ билан кўмишади.

Уста боғбонлар қиш чилласида — 25 декабрдан 5 февралгача ерга яхоб суви бериш — мўл ҳосил гаровидир, деб айтишади. Эҳтимол, «Чиллада суғорилган ток — чил ботмон узум беради», деган гап шундан қолгандир.

Тўрт зангга — қирқ маданг

Хатирчи қишлоқларидаги соҳибкор боғбонлар ток тупларини кўмишда уларни узун кесишни тавсия этади. Шундан бу ерлик маҳаллий аҳоли орасида «Тўрт занг — қирқ маданг», деган мақол юради. Соҳибкорлар токнинг кўп йиллик йўғон танасини «занг», ундан ўсиб чиқадиган ва қаттиқлашган қисмини «маданг», ундан ўсиб чиқадиган новдаларни эса «панжа», деб аташади. Маданг ҳар йили қайтариқ қилиб турилса, зангга айланади. Унгача токни кесаётганда, ҳар тўртта зангга қирқ маданг қолдириш тавсия этилади. Аслида ҳам токни шу тарзда парвариш қилиш ўсимликнинг узоқ умр кўриши ва мўл ҳосил олиш гаровидир.

Токни шўра ва ғўра хомток қилиш жараёни ҳам қизиқ. Дастлаб, токка фарзандлардан ёлчиган ёши улуғ киши қайчи уриб бериши керак. Токни қирқиш ишларини асосан, кеч кузда 4-5 ёшли гўдаклар бошлаб беришади.

Ҳа, заминимиз мисоли очилдастурхон. Бу заминда барча неъматлар битади. Уларнинг таъми, мазаси оғзингизда қолади. Бундан шираси тилни ёрадиган учқора майизи ҳам мустасно эмас.

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар