Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 147 корхонага умумий қиймати 13,4 миллион долларга тенг мин-технология ва қурилмаларни харид қилишда ёрдам кўрсатилди. 128 тадбиркорнинг хориждаги 35 кўргазма ва ярмаркада иштирок этишига, 89 маҳаллий корхонага 33,4 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилишда кўмаклашилди.
Палата томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишлаб ўтказилган йиғилишда маълум қилинишича, шу йил мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида чет эл капитали иштирокида 22 қўшма корхона ташкил этилган.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил