Япониянинг «Mitsubishi Corporation» ва «Mitsubishi Hitachi Power Systems Ltd.» компаниялари (MHPS) Наманган вилоятида Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини барпо этади. Бу ҳақда Uzdaily.uz сайти хабар тарқатди.
Таъкидланишича, «Ўзбекэнерго» АЖ ушбу лойиҳани амалга оширишни Япониянинг мазкур соҳада фаолият юритувчи компанияларига ишониб топширган. Тўрақўрғон туманида ҳар бирининг қуввати 450 МВт бўлган иккита буғ-газ мосламали янги иссиқлик электр станцияси қурилади. Мазкур қурилиш ишлари 2020 йилда якунланади. Лойиҳа доирасида «MHPS» компанияси буғ-газ мосламасининг асосий қисмларини етказиб беради.
Мазкур лойиҳа Япониянинг «Ривожланишга расмий кўмак» дастури ҳамда Ўзбекистон Ҳукуматининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔76
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил