Бугунги кунда мамлакатнинг 10 та вилоятида умумий қуввати 4 119 мегаватт бўлган 11 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 4 та шамол электр станцияси «яшил» энергия ишлаб чиқармоқда.
Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги дастлабки қуёш электр станциялари тармоққа уланганидан сўнг 2022 йили 434 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган эди.
Ўтган йили республиканинг 7 та вилоятида жойлашган 9 та қуёш ва битта шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган жами электр энергияси ҳажми 4 млрд 860 млн кВт/соатни ташкил қилди.
Бундан 26 кун олдин, 2025 йил 10 июнь куни соат 12:00 да жорий йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 4 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилгани қайд этилган эди.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 6 июль ҳолатига кўра, қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 5 млрд кВт/соатга етган. Бу ўтган вақт мобайнида кунига ўртача 26,7 млн кВт/соат электр энергияси қуёш ва шамол электр станцияларидан олинди, деганидир.
Мазкур генерациянинг 3 млрд 125,4 млн кВт/соатлик қисми қуёш электр станциялари томонидан, 1 млрд 915,1 млн кВт/соатлик қисми эса шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилди.
Бунинг натижасида:
1 млрд 515 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
атмосферага 2 млн 220 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.
Қолаверса, жорий йил бошидан, 7 июль соат 8:00 га қадар Ўзбекистондаги барча гидроэлектр станциялари ва қуёш ҳамда шамол электр станциялари томонидан 8 млрд 736,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу жорий йилдаги жами генерациянинг 20,3 фоизини ташкил қилади.
Бунинг натижасида:
2 млрд 647 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
атмосферага 3 млн 879 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.
Маълумот учун, мазкур ҳажмдаги электр энергияси 7 миллион 280 мингта хонадоннинг олти ойлик ёки 3 миллион 640 мингта хонадоннинг бир йил меъёрий базасини ташкил қилади.
«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»
🕔15:38, 15.05.2026
✔69
– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?
Батафсил
Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди
🕔09:06, 08.05.2026
✔83
Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби
🕔16:49, 30.04.2026
✔106
Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.
Батафсил