Дунёда 2 миллиарддан ортиқ одам тоза ичимлик сув ресурсидан маҳрум.
БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг ҳисоботларига кўра, 2050 йилга келиб глобал сувга бўлган талаб ҳозиргидан 55% га кўпайиши кутилмоқда.
Шу сабаб, 2050 йилга бориб ҳар уч кишидан бири (тахминан 2,5 млрд одам) сув танқислиги ёки сув ресурслари чекланган шароитда яшаши мумкин.
Айниқса, Африканинг Саҳрои Кабир ҳудудидаги мамлакатлар, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Марказий Осиё минтақалари сув тақчиллигидан энг кўп зарар кўради.
Ҳозир ичимлик сувнинг 30 % гача қисми қувурлар эскилиги, техник носозликлар сабабли исроф бўлади.
Иқлим ўзгариши таъсирида глобал миқёсда кўплаб дарёларнинг суви 20-40 % камайган. Музликларнинг эриши ва ёмғир мавсумларининг ўзгариши билан сув манбаларининг оқим тартиби ҳам беқарор тус олган.
Сув инқирози туфайли жаҳон ялпи ички маҳсулоти 2030 йилгача 6 % гача камайиши мумкин. Бу энг кўп Жанубий Осиё ва Марказий Осиёга таъсир қилади.
UNESCO ҳисоботига кўра, сув ресурслари танқислиги ва ўзгарувчан иқлим таъсирида 2040 йилгача тахминан 700 миллион киши сув танқис бўлган ҳудудлардан кўчишга мажбур бўлиши мумкин.
Ирода РАҲМОНАЛИЕВА тайёрлади.
«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»
🕔15:38, 15.05.2026
✔69
– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?
Батафсил
Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди
🕔09:06, 08.05.2026
✔83
Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби
🕔16:49, 30.04.2026
✔106
Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.
Батафсил