Ёввойи табиатни муҳофаза қилишда халқаро ҳамкорлик масаласи давлатларнинг уюшқоқлик билан иш тутишини тақозо этмоқда. Мазкур соҳада ўзига хос самарали тизим яратиш борасида навбатдаги салмоқли қадам қўйилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида «Марказий Осиёда ёввойи табиатга қарши жиноятлар билан курашишда салоҳиятни мустаҳкамлаш ва кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган yashiltamojnya.uz янги онлайн платформаси бунга яна бир карра мисол бўлди. Ушбу ташаббус Республика экологик ресурслар маркази «Экомактаб» томонидан Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти кўмагида амалга оширилмоқда.
– Ёввойи ҳайвон ва ўсимликларнинг ноқонуний савдоси халқаро жиноятчиликнинг энг даромадли соҳаларидан бирига айланган, – деди лойиҳанинг Ўзбекистон бўйича раҳбари ва «Экомактаб» нодавлат нотижорат ташкилоти директори Наталя Шивалдова. – Бу табиий экотизимларни бузади, хавфсизликка путур етказади, иқтисодиётга зарар келтиради ва замонавий, комплекс ёндашувларни талаб этади.
yashiltamojnya.uz платформаси божхона ва чегара хизматлари ходимларига тезкор ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган.
Унинг ёрдамида ёввойи фауна ва флора вакилларини тезда аниқлаш, уларнинг CITES конвенцияси бўйича мақомини текшириш ва зарур рухсатномаларнинг мавжудлигини тасдиқлаш мумкин. Бу, айниқса, ҳайвонлар ёки уларнинг қисмлари (шохлари, териси, тишлари ва ҳ.к.) сувенир ёки уй ҳайвони сифатида яширилган ҳолларда муҳим аҳамиятга эга. Рақамли воситалар инспекторлар ишини самаралироқ қилади ва хато хавфини камайтиради.
Лойиҳа экспертлари қонунбузарликларнинг аниқ мисолларини келтиришди. Масалан, тимсоҳлар, буқаламунлар ва питонлар олиб ўтилишга уринган ҳолатлар аниқланган. Бундай ҳолатлар муаммонинг кўламини кўрсатибгина қолмай, балки биохилма-хилликка хавф туғдиради ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатни очиб беради. Улар кўпинча оғир ҳолатларда ташилади.
Мазкур янги лойиҳа тақдимотида иштирокчилар, жойлардаги мутахассислар малакасини ошириш зарурлиги ҳамда аҳолига экологик жиноятларнинг олдини олишга доир тарғибот ишларининг аҳамияти ҳақида ҳам фикр алмашишди.
Тадбир давомида Экология вазирлиги, Green University, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда «Экомактаб» ННТ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилгандир. У барқарор ривожланиш мақсадида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ҳаво сифати, биохилма-хиллик ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш, ёшлар ва аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, IT ечимлар ва инновацион лойиҳаларни ривожлантириш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, жамоат экологик инспекторларини ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш ҳамда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда экологик қонунчиликни такомиллаштириш жараёнларини ўз ичига олади.
«Яшил божхона» дастури Ўзбекистонда ва умуман Марказий Осиёда экологик фаолиятни рақамлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди. Мутахассисларга берилган саволлар иштирокчилар платформасига бефарқ эмаслигини кўрсатди.
Онлайн воситалар, идоралараро ҳамкорлик ва эксперт ҳамда жамоатчилик фаоллигини кенг жалб этиш – экологик жиноятларга қарши самарали кураш ҳамда минтақанинг ноёб табиий меросини асраш учун муҳим ҳисобланади.
«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»
🕔15:38, 15.05.2026
✔69
– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?
Батафсил
Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди
🕔09:06, 08.05.2026
✔83
Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби
🕔16:49, 30.04.2026
✔106
Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.
Батафсил