Туркманистоннинг «Аваза» миллий туристик ҳудудида бўлиб ўтган БМТнинг III Конференциясида Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича ташаббуслари тақдим этилди.
Конференция доирасида «Иқлим ўзгариши ва табиий офатларга мослашиш салоҳиятини ошириш, барқарорликни кучайтириш» мавзусида юқори даражадаги панель сессияси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этиб, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича миллий саъй-ҳаракатлар ҳақида маъруза қилди.
Экология вазири ўз нутқида сўнгги 50 йил ичида мамлакатда ўртача йиллик ҳарорат 1,2 даражага ошгани, қурғоқчил кунлар сони эса 20 фоизга кўпайганини таъкидлади. 2023 йилда мамлакат ҳудудининг деярли 40 фоизи кучли қурғоқчиликка дучор бўлиб, бу ҳолат ялпи ички маҳсулот таркибида 17 фоиз улушга эга бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасига жиддий салбий таъсир кўрсатган. Вазир энг яққол экологик инқироз намунаси сифатида Орол денгизининг қисқаришини келтириб ўтди, бу ҳолат тахминан бир миллион кишининг саломатлигига хавф солмоқда ва уларнинг ҳаёт манбалари йўқолишига олиб келмоқда.
Шу билан бирга, вазир «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида иқлим ўзгаришига мослашиш, табиий офатларни олдиндан аниқлаш ва экотизимларни тиклаш бўйича самарали чоралар кўрилаётганини таъкидлади. Иқтисодиётнинг асосий тармоқлари учун мослашув режалари ишлаб чиқилган, иссиқхона газлари ташланмаларини чеклаш тўғрисида қонун қабул қилинган, углерод чиқиндиларини тартибга солиш механизмлари жорий этилмоқда ҳамда Миллий иқлим ўзгариши стратегияси тасдиқланган.
Ўзбекистоннинг бу саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамкорлар томонидан қизиқиш ва қўллаб-қувватлаш билан кутиб олинди ҳамда кучайиб бораётган иқлим муаммолари шароитида барқарорлик масалалари бўйича умумий муҳокамаларга катта ҳисса қўшди.
Муҳокамалар давомида денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар, бир қатор Европа мамлакатлари вакиллари, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби ўринбосари Дмитрий Марясин, БМТ табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича бошқармасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий департаменти раҳбари Наталия Алонсо Кано ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Экология вазирлиги
Матбуот хизмати
«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»
🕔15:38, 15.05.2026
✔69
– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?
Батафсил
Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди
🕔09:06, 08.05.2026
✔83
Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби
🕔16:49, 30.04.2026
✔106
Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.
Батафсил