Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
Батафсил2026 йил 2 февраль – Бутунжаҳон сув-ботқоқ ерлар кунига бағишлаб Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида («Green University») «Сув-ботқоқ ерлар: Орол денгизи ҳавзасидаги иқлим, қуруқлик ва сув чорраҳасида» мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбир Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзулга учраган ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ва қирғоқбўйи ҳудудларини сақлаш ҳамда бошқариш» (Aral Sea Wetlands) лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистондаги сув-ботқоқ ерлар, кўллар ва соҳил экотизимларининг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш, шунингдек, уларнинг экологик барқарорликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилашдаги ўрни муҳокама қилинди.
– Сув-ботқоқ ерлар табиатнинг «жигари», яъни экологиянинг тозаловчи қисми ҳисобланади. Ботқоқларсиз экологик мувозанат, биохилма-хилликни асраб қолиш жуда мушкул. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон сув-ботқоқ ерларни муҳофаза қилиш борасида катта эътибор қаратмоқда. Ҳозиргача юртимизнинг бешта ҳудуди Рамсар конвенциясига киритилди. Мазкур ҳудудларда кўчиб ўтувчи қушларни ҳимоялаш, муҳим экологик тадбирларни ўтказиш борасида аниқ режаларни белгилаб олдик, – деди Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.
БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии сув-ботқоқ ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида қилинаётган ишларни алоҳида эътироф этди.
– Ботқоқ ҳудудлар муҳим биохилма-хиллик манбаи бўлиб, аҳоли турмуш тарзи ва даромади шу табиий экотизимларга боғлиқ. Айни пайтда Ўзбекистон ҳудудининг 4 фоизи ботқоқликлардан иборат бўлиб, муҳофаза этиладиган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. БМТ Тараққиёт дастури эса 11 та муҳофаза ҳудудида ёввойи табиатга мўлжалланган сув нуқталарини кузатиш тизимини такомиллаштиришни қўллаб-қувватламоқда, – деди Акико Фужии.
Маълумот учун, бугунги кунда Рамсар халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига Ўзбекистоннинг бешта объекти киритилган:
* Денгизкўл кўли (2001 й.)
* Арнасой кўллар тизими (2008 й.)
* Тудакўл ва Қуйимозор сув омборлари (2020 й.)
* Судочье кўллари (2023 й.)
* Жилтирбас кўли (2024 й.)
Сув-ботқоқ ерлар қуруқликнинг тахминан 6 фоизини эгаллашига қарамасдан, ер юзидаги ўсимлик ва ҳайвонот турларининг қарийб 40 фоизи айнан шу ҳудудларда жамланган. Ушбу ҳудудлар сув тошқинлари ва қурғоқчилик билан боғлиқ хавф-хатарларни камайтиришда муҳим роль ўйнайди.
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил