Экоолам      Бош саҳифа

Кунига 500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади

Чиқиндилардан иқтисодий ресурс сифатида фойдаланиш жаҳон тажибасида такомиллашган ҳамда кутилган самарани берган амалиёт ҳисобланади. Мамлакатимизда бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.

Кунига  500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади

Юзлаб гектар ерларни банд қилиб турган маиший чиқиндиларни тўғри утилизация қилиш муаммоси тезкор амалий ечимларни талаб этмоқда. Соҳа такомили учун бир қанча хорижий давлатлар билан манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Туркия Республикаси чиқиндиларни бошқариш, саралаш ва қайта ишлаш борасида катта тажрибага эга. Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов бошчилигидаги делегация томонидан Туркиянинг «MT Makina»  компанияси билан чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларни бошқариш йўналишида ускуналар ишлаб чиқариш, саралаш ҳамда қайта ишлаш объектларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Унга кўра, Самарқанд вилоятида умумий қиймати 10 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Асосий лойиҳалар 2026-2027 йилларга мўлжалланган бўлиб, кунига 500 тонна қувватга эга чиқиндиларни саралаш станциясини қуриш ҳамда йилига минг дона махсус техника ва контейнер ишлаб чиқарувчи заводни маҳаллийлаштириш кўзланмоқда.

Ушбу лойиҳалар натижасида юзта янги иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг умумий фаолият юритиш муддати 20 йил этиб белгиланади.

«MT Makina» 20 йиллик тажрибага эга бўлиб, чиқиндиларни бошқаришда замонавий технологик ечимларни таклиф этмоқда. Хорижий компаниянинг креатив ёндашувлари туфайли чиқиндилар муаммосига ижобий ечим топилиши мақсад қилинмоқда.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар