Экоолам      Бош саҳифа

Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда

Биологик хилма-хилликни сақлаш, камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот олами турларини асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида қилинаётган ишлар кутилган самараларни бермоқда.

Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда

Ҳудудларда ташкил этилган миллий табиат боғларида муҳофаза қилинаётган турлар янада кўпайгани олиб борилаётган тизимли фаолиятнинг ижобий натижасидир. Мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларидаги муҳофаза ҳудудларида қушлар ва ҳайвонлар сони кўпаяётгани қайд этилди. Жумладан, Марказий Қизилқум миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқонга Ўрта Осиё чўл мушуги, Хоразм миллий табиат боғи ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонларга қирғовул ва чиябўри муҳрлангани эътиборлидир.

Шунингдек, Экология ва иқлим ўзгариши мил­лий қўмитаси тасарруфидаги «Сурхон» давлат қўриқхонаси кузатув камераларида морхўр тасвирга олинган. Таъкидлаш жоизки, мазкур қўриқхонада ҳайвонлар сони ортиб бормоқда. Хусусан, 2024 йил баҳорги саноқ вақтида морхўрлар сони 805 бош, Бухоро тоғ қўйлари 119 бошни ташкил этгани, кузги саноқда эса морхўрлар 812 бош, Бухоро тоғ қўйлари эса 120 бошга етгани аниқланди.

Шунингдек, морхўрлар 2025 йил баҳорида 893 бошга ва кузда 981 бошга, Бухоро тоғ қўйлари эса баҳорда 129 бошга, кузда эса 137 бошга етгани маълум бўлди.

Табиат ва инсон уйғунлигини таъминлашда айни шундай муҳофаза тизимларини янада кучайтириш, жонли табиатнинг тирик ресурсларига ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг доимий вазифамиз бўлиб қолиши керак.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар