«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилЭкология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Хитойнинг «CSET» компанияси ўртасида чиқиндиларни энергетик ресурс сифатида фойдаланишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.
Келишув доирасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида қиймати 150 миллион АҚШ доллари бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция асосида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш заводи қурилишига старт берилди. Лойиҳа 2028 йилда тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, корхона йилига 438 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, 75 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради ҳамда 150 та доимий иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Лойиҳа вилоятнинг экологик ва энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил