Экология      Бош саҳифа

Инсон ва табиат мувозанатининг қатъий меъёри

Инсоният цивилизацияси ўз тараққиётининг шундай нуқтасига келдики, эндиликда табиатга бўлган муносабатни тубдан қайта кўриб чиқиш нафақат маънавий, балки ҳаётий заруратга айланди.

Инсон ва табиат  мувозанатининг  қатъий  меъёри

Бугун экологик муаммолар чегара билмас глобал характер касб этиб, бутун инсоният тақдирига дахлдор энг долзарб масала сифатида кун тартибига чиқди. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ичимлик сув танқислиги, атмосфера ҳавоси сифатининг ёмонлашиши, глобал иқлим ўзгариши, ўрмонларнинг қисқариши ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши каби жараёнлар шунчаки экологик ўзгаришлар эмас, балки инсон саломатлиги ва жамият барқарорлигига бевосита таҳдид солувчи омиллардир.

Инсоният томонидан табиатнинг ифлосланиши саноат чиқиндилари, транспорт воситалари ва табиий ресурслардан меъёрсиз фойдаланиш натижасида юзага келмоқда. Бугунги кунда ҳаво ва сув ресурс­ларининг ифлосланиши, маиший чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши ҳамда биологик хилма-хилликнинг йўқолиши каби муаммолар алоҳида ташвиш уйғотмоқда. Экологик ҳуқуқ фақатгина давлат органлари ёки соҳа мутахассислари учун эмас, балки ҳар бир фуқаро учун муҳимдир. Чунки соғлом муҳитда яшаш – инсоннинг узвий ҳуқуқи бўлиб, экологик қонунларга риоя қилиш орқали жамоат саломатлиги ва иқтисодий барқарорликка эришиш мумкин.

Экологик муаммоларни ҳал этишда фақат давлат эмас, балки ҳар бир инсон масъулдир. Зеро, экологик ҳуқуқ – бу фақат қонунлар мажмуаси эмас, балки жамиятнинг табиатга бўлган онгли муносабати. Ҳозирги глобал шароитда экологик тарбия масаласи оила институти билан бевосита боғлиқ ҳолда кўриб чиқилиши зарур.

 

Экологик ҳуқуқ асослари

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси ва соҳавий қонун ҳужжатларида инсонларнинг экологик ҳуқуқлари аниқ ва ҳаётий нормалар билан мустаҳкамлаб қўйилган. Экологик ҳуқуқ – бу табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган мураккаб ҳуқуқий меъёрлар тизимидир. У фуқароларнинг соғлом атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлаш билан бирга, корхоналар ва давлат органларининг табиат олдидаги мажбуриятларини ҳам белгилаб беради.

Экологик ҳуқуқнинг бош мақсади инсон ва табиат ўртасидаги азалий мувозанатни тиклаш ҳамда келажак авлодлар учун муносиб ҳаёт муҳитини қолдиришдир. Зеро, инсон томонидан табиатга етказилаётган зарар – саноат чиқиндилари, маиший чиқиндилар ва ресурслардан меъёрсиз фойдаланиш – охир-оқибат ижтимоий-иқтисодий таназзулга олиб келади. Ҳаво, сув ва тупроқ сифатининг бузилиши нафақат экотизимни, балки генофондни ҳам хавф остига қўяди.

 

Оиладан бошланадиган қатъият

Шарқ мутафаккирлари таълимотлари замонавий экологик тарбия концепциялари билан уйғунлашиб, қуйидаги хулосани беришга имкон яратади: экологик маданият қонун ёки мажбурият орқали эмас, балки оилада шаклланган қадриятлар орқали барқарор тус олади.

Болада табиатга эҳтиёткорона муносабат, ресурс­ларни тежаш, атроф-муҳитни асраш кўникмалари ота-онанинг шахсий намунаси орқали шаклланади. Бу эса, ўз навбатида, жамият миқёсида экологик хавфсизликни таъминлашнинг энг самарали йўли ҳисобланади.

Экологик тарбияни оилада изчил ва мақсадли ташкил этиш муайян вазифаларни тизимли равишда амалга оширишни талаб қилади.

Оиладаги энг муҳим вазифалардан бири болада табиат, атроф-муҳит ва инсон фаолияти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳақида дастлабки экологик тасаввурларни шакллантиришдир. Бу жараён сув, ҳаво, ер, ўсимлик ва ҳайвонотнинг ҳаётдаги аҳамиятини тушунтириш; табиатга етказилган зарарнинг оқибатларини оддий мисоллар орқали англатиш; экологик муаммоларга нисбатан бефарқликка йўл қўймаслик орқали амалга оширилади.

Иккинчидан, табиатга эҳтиёткорона муносабатни тарбиялаш. Экологик тарбия фақат билим бериш билан чекланмасдан, табиатга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантиришни кўзда тутади. Ота-оналар болага ўсимлик ва ҳайвонларга озор бермаслик; дарахт, гул ва яшил ҳудудларни асраш; атроф-муҳитни ифлос қилмаслик каби одатларни кундалик ҳаётда ўргатишлари лозим.

Учинчидан, оилада экологик тарбиянинг муҳим вазифаларидан яна бири экологик ахлоқни шакллантиришдир. Бу исрофгарчиликдан сақланиш; табиат неъматларига эҳтиром билан муносабатда бўлиш; экологик меъёрларга ихтиёрий равишда риоя қилиш каби фазилатларни бола онгига сингдириш орқали намоён бўлади.

Тўртинчидан, тежамкорлик ва оқилона фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш. Замонавий экологик муаммолар шароитида оилада қуйидаги амалий кўникмаларни шакллантириш алоҳида аҳамиятга эга: сув ва электр энергиясини тежаб ишлатиш; маиший чиқиндиларни камайтириш ва саралаш; қайта ишлаш маданиятини тарбиялаш. Бу вазифалар болада экологик масъулият билан бирга иқтисодий онгни ҳам ривожлантиради.

Бешинчидан, ота-онанинг шахсий намунасини таъминлаш. Илмий-педагогик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бола кўпроқ айтилган сўзлардан эмас, балки катталарнинг амалий хулқ-атворидан ўрнак олади. Шу сабабли экологик тарбияни амалга оширишда ота-онанинг табиатга нисбатан эҳтиёткор муносабати; чиқиндиларни тўғри бошқариши; жамоат жойларида экологик маданиятга риоя қилиши энг самарали тарбиявий восита ҳисобланади.

Олтинчидан, экологик фаолликни рағбатлантириш. Оилада болани экологик фаолликка ундаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бу дарахт экиш акцияларида иштирок этиш; ҳовли ёки маҳалла тозалигига ҳисса қўшиш; экологик байрам ва тадбирларда фаол қатнашиш орқали амалга оширилади.

Еттинчидан, экологик таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Оиладаги экологик тарбия мактаб ва жамоатчилик фаолияти билан уйғун бўлиши лозим. Ота-оналар мактабдаги экологик дастурларни қўллаб-қувватлаши; боланинг экологик билимларини мустаҳкамлаши; педагоглар билан ҳамкорлик қилиши орқали тарбия самарадорлигини оширишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, оилада экологик тарбияни амалга ошириш – бу бир марталик тадбир эмас, балки узлуксиз, мақсадли ва тизимли жараёндир. Экологик онг, ахлоқ, тежамкорлик ва масъулият туйғуси айнан оилада шаклланиб, жамият миқёсида экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Шу маънода, ҳар бир оила экологик тарбиянинг фаол субъекти сифатида иштирок этиши замонавий жамият учун стратегик аҳамиятга эга.

 

Тарихий илдизлар ва экологик ахлоқ

Экологик муаммоларни ҳал этишда фақат ҳуқуқий механизмларга таяниш етарли эмас. Бунда жамиятнинг экологик онги ва маданиятини юксалтириш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада бизнинг бой илмий ва фалсафий меросимиз муҳим маънавий манба бўлиб хизмат қилади. Шарқ мутафаккирлари инсон ва табиат муносабатларини доимо ахлоқийлик ва уйғунлик призмаси орқали талқин қилишган.

Хусусан, Абу Наср Форобий ўз таълимотларида инсон тарбиясида муҳитнинг, айниқса оиланинг ўрни беқиёс эканини уқтирган. Унинг фикрича, инсон табиат билан уйғунликда яшашни ахлоқий комиллик орқали англайди ва табиатга зиён етказиш жамиятнинг маънавий таназзулидан далолат беради.

Имом Ғаззолий эса инсоннинг табиатга муносабатини унинг ички маънавий поклиги билан боғлаган. У табиатга зиён етказишни нафақат иқтисодий зарар, балки катта ахлоқий гуноҳ сифатида баҳолаган. Бундай қарашлар замирида табиатга нисбатан омонат сифатида қараш ва уни асраб-авайлаш бурчи ётади.

Тиббиёт илмининг султони Абу Али ибн Сино инсон саломатлиги ва атроф-муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини илмий асослаб берган.

У тоза ҳаво, мусаффо сув ва сифатли озуқанинг инсон жисмоний ва маънавий камолотидаги ролини таъкидлаб, бола онгида табиатга эҳтиром ҳисси айнан оилада шаклланиши лозимлигини уқтирган.

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ижодида ҳам табиатни асраш марказий ғоялардан биридир. Навоий дарахт экиш, ерни обод қилиш ва сувни эъзозлашни комил инсонга хос фазилат деб билган. Унинг қарашлари бугунги кундаги экологик барқарорлик стратегиялари билан нақадар ҳамоҳанг экани ҳайратланарлидир.

 

Хулоса ўрнида

Экологик ҳуқуқ инсоннинг соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини кафолатлайди, шу боис у инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Чунки тоза ҳаво, соф сув ва экологик барқарор муҳит бўлмасдан туриб, ҳаёт ва саломатлик ҳуқуқини тўла таъминлаш мумкин эмас. Демак, экологик ҳуқуқ инсон қадр-қиммати ва ҳаёт сифати билан бевосита боғлиқдир.

 

Абира ХУСЕЙНОВА,

Омбудсманнинг Бухоро вилояти

минтақавий вакили,

фалсафа фанлари доктори, профессор




Ўхшаш мақолалар

Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

🕔14:42, 12.03.2026 ✔22

Табиатнинг энг сирли ва бетакрор мўъжизаларидан бири бўлган қор қоплони нафақат юртимиз, балки бутун дунё миқёсида йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб жонзотдир.

Батафсил
«Aбадий кимёвий моддалар»:  инсоният  янги хавф  қаршисида

«Aбадий кимёвий моддалар»: инсоният янги хавф қаршисида

🕔14:39, 12.03.2026 ✔19

Йигирманчи аср охирида инсоният олдида улкан экологик ҳалокат – озон қатламининг емирилиши хавфи пайдо бўлган эди. Ўшанда қабул қилинган тезкор қарорлар бизни қуёшнинг ҳалокатли радиациясидан асраб қолгандек туюлди. Аммо бугун маълум бўлишича, бир муаммони ҳал қилиш йўлида қўлланган моддалар янада мураккаб ва хавфлироқ «абадий кимёвий моддалар» муаммосини келтириб чиқарди.

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  «Мақсадимиз –    ҳар бир инсонни эшитиш»

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: «Мақсадимиз – ҳар бир инсонни эшитиш»

🕔15:39, 06.03.2026 ✔51

Бугунги кунда депутатлик назорати нафақат қонунлар ижросини ўрганиш, балки ҳудудлардаги энг оғриқли нуқталарни аниқлаш ва уларга тезкор ечим топишнинг таъсирчан механизмига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

    Ҳисор тоғларининг ноёб қўриқчиси

    Табиатнинг энг сирли ва бетакрор мўъжизаларидан бири бўлган қор қоплони нафақат юртимиз, балки бутун дунё миқёсида йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб жонзотдир.

    ✔ 22    🕔 14:42, 12.03.2026
  • «Aбадий кимёвий моддалар»:  инсоният  янги хавф  қаршисида

    «Aбадий кимёвий моддалар»: инсоният янги хавф қаршисида

    Йигирманчи аср охирида инсоният олдида улкан экологик ҳалокат – озон қатламининг емирилиши хавфи пайдо бўлган эди. Ўшанда қабул қилинган тезкор қарорлар бизни қуёшнинг ҳалокатли радиациясидан асраб қолгандек туюлди. Аммо бугун маълум бўлишича, бир муаммони ҳал қилиш йўлида қўлланган моддалар янада мураккаб ва хавфлироқ «абадий кимёвий моддалар» муаммосини келтириб чиқарди.

    ✔ 19    🕔 14:39, 12.03.2026
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  «Мақсадимиз –    ҳар бир инсонни эшитиш»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: «Мақсадимиз – ҳар бир инсонни эшитиш»

    Бугунги кунда депутатлик назорати нафақат қонунлар ижросини ўрганиш, балки ҳудудлардаги энг оғриқли нуқталарни аниқлаш ва уларга тезкор ечим топишнинг таъсирчан механизмига айланди.

    ✔ 51    🕔 15:39, 06.03.2026
  • Инсон экологияси –  келажакни ифодаловчи стратегия

    Инсон экологияси – келажакни ифодаловчи стратегия

    Экологик ислоҳотларнинг туб моҳияти одам ва олам муносабатларини атрофлича қамраб олиши билан эътиборлидир. Бугунги кунда экологик масалаларга худди шу нуқтаи назардан қаралаётгани катта аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 66    🕔 16:46, 26.02.2026
  • Қўриқхона ҳудудидаги қадимий карвонсарой  ўрганилишини кутмоқда

    Қўриқхона ҳудудидаги қадимий карвонсарой ўрганилишини кутмоқда

    Оролбўйи ҳудудлари сир-синоатларга тўла минтақа саналади. Олимлар бу ерларда турли йўналишларда изланишлар олиб боргани сайин кутилмаган ажойиб маълумотларни кашф этмоқда.

    ✔ 70    🕔 16:39, 26.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар