Экоолам      Бош саҳифа

Тежанг ва ҳисса қўшинг ана шундагина ҳаммага етади

Хаёлингизга электр энергиясини тежаб ишлатиш фикри тез-тез келадими ёки бу ҳақда ўйлашга вақтингиз йўқми? Мабодо уйингизда чироқ ўчиб қолса, биринчи ҳаракатингиз нимадан бошланади? Умуман, шу ёруғлик манбасини ишлаб чиқариш машаққатлари бўйича қандайдир тасаввурга эгамисиз?

Тежанг ва  ҳисса  қўшинг  ана шундагина ҳаммага етади

Албатта, дунёнинг кўплаб давлатларида электр энергия тақчиллиги кузатилаётган ва унинг нархи ошиб бораётган бир пайтда, энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига эришиш ҳар биримизнинг олдимизда турган вазифа ҳисобланади.

Аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлаш баробарида, ушбу манбадан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш чора-тадбирлари давлат сиёсати даражасида белгиланаётгани бежиз эмас. Негаки, йилдан-йилга табиий ресурсларнинг камайиб бориши ва электр энергиясига бўлган талабнинг ортиши кузатилаётганда, унинг самарадорлиги ва тежамкорлиги ўта муҳим вазифа саналади.

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган жараёнлар мажмуи энергия самарадорлигига бериладиган бирламчи таърифдир. Биноларнинг энергия таъминоти ёки ишлаб чиқариш жараёнлари учун камроқ энергия сарфлаш эвазига керакли натижага эришиш ҳам самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади. Техника ва технология ривожланишининг ҳозирги даражасида ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда иқтисодий жиҳатдан асосланган тежамкорликка эришиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этиш ҳам шулар жумласидандир. Энергия самарадорлигига оид тушунча ва билимлар мажмуи муҳандислик, иқтисод, ҳуқуқ ва ижтимоий соҳалар чорраҳасида қарор топади ва ҳар бир жамият учун «экологик маданият» тарзида шаклланади.

Физика қонунларига кўра, энергия ҳам бордан йўқ, йўқдан бор бўлмайди, фақат унинг шакли, тури ўзгаради. Бугунги кунда ҳам электр энергияси айланма механик ҳаракат эвазига магнит майдон ҳосил қилиш орқали олинади. Негаки, уни ғамлаш ёки сақлаб қўйишнинг имкони йўқ. Электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ўзига хослиги ҳам шунда: ишлаб чиқарилган ондаёқ истеъмол қилинади. Механик энергияси эса иссиқлик энергияси ҳисобига (буғ-газ қурилмаларида) пайдо бўлади ва бу жараённи нефть-газ маҳсулотлари ёки кўмир ёқилғисисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Аммо табиий бойликларимиз беҳисоб эмас. Қолаверса, анъанавий турда электр энергияси ишлаб чиқариш – экологик барқарорликка зид кўрсаткич. Шунинг учун мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларига оид ўнлаб йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Мантиқий хулоса шуки, мавжуд энергия ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш даврнинг энг муҳим талабидир. Бунинг учун фойдаланилмаётган электр жиҳозлари ва ёритиш ускуналарини тармоқдан узиб қўйиш, яъни офис ёки яшаш хоналаридан чиқаётганингизда электр жиҳозларини ўчириб, тармоқдан узиш орқали тежамкорлик томон дастлабки қадамни ташлаган бўласиз. Кўча-куйда, маҳаллада, дам олиш масканларию бошқа жамоат жойларида фойдаланилмаётган электр жиҳоз ва қурилмаларини тармоқдан узиб қўйишни талаб қилсангиз, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатган бўласиз.

 

Мақсуд ЎСАРОВ,

ЎЭП Навбаҳор туман партия

ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Яшилликка бурканаётган  Оҳангарон

Яшилликка бурканаётган Оҳангарон

🕔11:02, 24.03.2026 ✔18

Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.

Батафсил
Табиат қурилишдан зарар кўрмади

Табиат қурилишдан зарар кўрмади

🕔10:57, 24.03.2026 ✔13

Аҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

🕔10:52, 24.03.2026 ✔17

Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшилликка бурканаётган  Оҳангарон

    Яшилликка бурканаётган Оҳангарон

    Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.

    ✔ 18    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Табиат қурилишдан зарар кўрмади

    Табиат қурилишдан зарар кўрмади

    Аҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 13    🕔 10:57, 24.03.2026
  • Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

    Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

    Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.

    ✔ 17    🕔 10:52, 24.03.2026
  • «Навоийазот» АЖ  ҳавога чиқаётган зарарни  камайтирмоқда

    «Навоийазот» АЖ ҳавога чиқаётган зарарни камайтирмоқда

    Бугунги кунда йирик саноат марказларида экологик барқарорликни таъминлаш, хусусан, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган заҳарли моддаларни камайтириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

    ✔ 69    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Ўзбекистон Экологик партиясидан табиатга эҳсон:  Келажак авлод учун бебаҳо мерос

    Ўзбекистон Экологик партиясидан табиатга эҳсон: Келажак авлод учун бебаҳо мерос

    Бугунги кунда она табиатни асраш, экологик мувозанатни тиклаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш нафақат давлат аҳамиятига молик вазифа, балки ҳар бир виждонли фуқаронинг инсоний бурчига айланди. Зеро, атроф-муҳит мусаффолиги – келажак авлоднинг соғлом ҳаёти учун қўйилган энг мустаҳкам пойдевордир.

    ✔ 60    🕔 14:44, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар