Экоолам      Бош саҳифа

«Ўзбеккимёмаш» заводи атрофга зарар етказяпти... ми?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева ҳамда халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида «Ўзбеккимёмаш» заводида навбатдаги депутатлик назорати тадбири ўтказилди.

«Ўзбеккимёмаш» заводи  атрофга зарар  етказяпти... ми?

Ушбу ўрганиш 2026 йилга мўлжалланган иш режасининг 42-банди ижросини таъминлаш ҳамда корхонанинг атроф-муҳитга таъсирини комплекс баҳолаш мақсадида ташкил этилди.

Завод мутахассислари билан бўлиб ўтган мулоқот давомида депутатлар ишлаб чиқариш цехларидаги технологик жараёнлар билан яқиндан танишиб, заводнинг экологик зарарини минималлаштириш борасидаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратди. Таъкидлаш жоизки, металлургия ва кимёвий машинасозлик йўналишида ишлайдиган ушбу йирик корхонада заҳарли ташланмаларни камайтириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилган. Хусусан, цехлардаги печлар ва ишлаб чиқариш линияларига юқори самарадорликка эга махсус ҳаво тозалаш фильтрлари ўрнатилган бўлиб, улар атмосферага чиқариладиган қаттиқ заррачалар ва заҳарли газларни 95-98 фоизгача ушлаб қолиш имкониятига эга. Бу нафақат шаҳар экологиясини яхшилаш, балки завод ишчи-ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитини яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

«Ўзбеккимёмаш» заводи бугунги кунда босқичма-босқич муқобил энергия манбаларига ўтмоқда. Депутатлик назорати давомида завод ҳудуди бўйлаб кенг кўламда ўрнатилган қуёш панеллари кўздан кечирилди. Бу лойиҳанинг жорий этилиши корхонага энергия мустақиллигини таъминлаш билан бирга, анъанавий энергия манбаларидан воз кечиш орқали углерод изини камайтириш имконини бермоқда. Тежалган маблағлар эса ишлаб чиқаришни янада модернизация қилишга йўналтирилмоқда.

– Бизнинг мақсадимиз ишлаб чиқариш ва табиат ўртасидаги мувозанатни сақлашдир. «Ўзбеккимёмаш» мисолида биз замонавий саноатнинг экологик масъулияти қандай бўлиши кераклигини кўрдик, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева.

Ўрганиш якунлари бўйича депутатлар томонидан ижобий хулоса берилиб, корхона раҳбариятига келгусида ҳам «Яшил макон» лойиҳаси доирасида яшил белбоғларни кенгайтириш ва сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.




Ўхшаш мақолалар

Яшилликка бурканаётган  Оҳангарон

Яшилликка бурканаётган Оҳангарон

🕔11:02, 24.03.2026 ✔18

Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.

Батафсил
Табиат қурилишдан зарар кўрмади

Табиат қурилишдан зарар кўрмади

🕔10:57, 24.03.2026 ✔13

Аҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

🕔10:52, 24.03.2026 ✔17

Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшилликка бурканаётган  Оҳангарон

    Яшилликка бурканаётган Оҳангарон

    Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.

    ✔ 18    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Табиат қурилишдан зарар кўрмади

    Табиат қурилишдан зарар кўрмади

    Аҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 13    🕔 10:57, 24.03.2026
  • Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

    Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

    Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.

    ✔ 17    🕔 10:52, 24.03.2026
  • «Навоийазот» АЖ  ҳавога чиқаётган зарарни  камайтирмоқда

    «Навоийазот» АЖ ҳавога чиқаётган зарарни камайтирмоқда

    Бугунги кунда йирик саноат марказларида экологик барқарорликни таъминлаш, хусусан, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган заҳарли моддаларни камайтириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

    ✔ 69    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Ўзбекистон Экологик партиясидан табиатга эҳсон:  Келажак авлод учун бебаҳо мерос

    Ўзбекистон Экологик партиясидан табиатга эҳсон: Келажак авлод учун бебаҳо мерос

    Бугунги кунда она табиатни асраш, экологик мувозанатни тиклаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш нафақат давлат аҳамиятига молик вазифа, балки ҳар бир виждонли фуқаронинг инсоний бурчига айланди. Зеро, атроф-муҳит мусаффолиги – келажак авлоднинг соғлом ҳаёти учун қўйилган энг мустаҳкам пойдевордир.

    ✔ 60    🕔 14:44, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар