Экоолам      Бош саҳифа

Мўътадил иқлим яратишнинг замонавий усули

Табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, айниқса сув ресурсларини тежаш ҳамда уларни муҳофаза қилиш барқарор тараққиётни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Жаҳоннинг ривожланган давлатларида, жумладан, Жанубий Кореяда сувдан тежамкор фойдаланишга қаратилган замонавий ёндашувлар ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Мўътадил иқлим яратишнинг  замонавий  усули

Корея республикасининг шаҳар инфратузилмасида ёмғир сувини йиғиш ва ундан қайта фойдаланиш амалиёти алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, шаҳар ҳудудларида ёмғир сувини тўплаш, тозалаш ва уни техник мақсадларда қайта ишлатишга хизмат қилувчи тизимлар жорий этилган бўлиб, бу орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланиш таъминланади. Жумладан, йўл юзаларига ўрнатилган автоматик сув пуркаш тизимлари орқали йиғилган ва қайта ишланган сув майда томчилар шаклида тарқатилиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта муҳим вазифаларни бажаради. Бу технология ёз фаслида асфальт қопламаси ортиқча қизиб кетишининг олдини олиш, ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш ҳамда шаҳар микроиқлимини яхшилашга хизмат қилади.

Муҳим жиҳати, автоматик сув пуркаш жараёнида мутлақо тоза ичимлик сув ишлатилмайди. Асосан йиғилган ёмғир суви ва қайта ишланган техник сувдан фойдаланилади. Бу эса сув ресурсларини тежаш, исрофгарчиликнинг олдини олиш ва экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Жанубий Корея тажрибаси шаҳар инфратузилмасида инновацион ечимларни қўллаш орқали табиий ресурсларни асраш, экологик мувозанатни сақлаш ва барқарор ривожланишга эришиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Зеро, сув ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш келажак авлодлар фаровонлигини таъминлашнинг муҳим кафолатидир.

 

Мадинабону ШАРИФОВА,

Барқарор ривожланиш маркази бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔36

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔36

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔107

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар