«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Ушбу Низомда миллий табиий мерос объектларининг мақоми, турлари, рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳудудларида қурилиш ишларини амалга ошириш тартиби белгиланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари қуйидаги турларга бўлинади:
биологик – 50 йиллик ва ундан ортиқ ёшдаги дарахтлар, реликт дарахтзорлар, қимматбаҳо дарахт турлари бўлган ўрмонлар, табиий ландшафтлар ва экотизимлар, Бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари, Рамсар конвенцияси объектлари, диққатга сазовор табиий жойлар, мавсумий табиий ҳодисалар, қатъий чегараланган зоналар;
геологик – геологик кесимлар, геоморфологик объектлар, табиий геологик тузилма, глобал геопарклар, физиографик тузилмалар, шифобахш конлар ёки ётқизиқли жойлар, табиий ёдгорликлар;
гидрологик – табиий сув ҳавзаси, шаршара, булоқ, кўл ва дарёлар;
палеонтологик – қадимги ҳаёт шакллари қолдиқлари.
Низомга кўра, Ўзбекистон миллий табиий мерос объектларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилади. Бу объектлар Умумжаҳон маданий ва табиий мероси ҳамда Рамсар конвенцияси объектлари рўйхатига, шунингдек, Бутунжаҳон биосфера қўриқхоналари ва Глобал геопарклар тармоғига киритилиши мумкин.
Табиий объект Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари рўйхатига киритилиши учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Биофизик жараёнлар ва рельеф шаклининг ўзига хослиги ҳамда бузилмаган бўлиши;
Экотизим ва биохилма-хилликни узоқ муддатли сақлашда аҳамиятли бўлиши;
Кўчиб юрувчи турларнинг яшаш ва кўпайиш жойлари мавжудлиги ва ҳ.к.
Низомга кўра, ушбу ҳудудларда табиий ресурсларни қазиб олиш, ноқонуний қурилишлар, дарахтларни кесиш, чиқиндиларни кўмиш ва заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш тақиқланади.
Қурилиш ишларига фақат алоҳида ҳолларда, иншоот баландлиги ва ташқи кўриниши маҳаллий ландшафтга мос бўлган тақдирдагина рухсат берилади. Талаблар бузилганда қурилиш тўхтатилади ва айбдорларга ҳудудни аввалги ҳолатига қайтариш мажбурияти юкланади.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил