«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.
Партия фаоллари ҳамда туман «Ўзсувтаъминот» бўлими мутахассислари иштирокида ўтган ўрганишда иншоотнинг бугунги қуввати ва технологик жараёнлари диққат марказида бўлди.
Мутасаддилар иншоотнинг иш самарадорлиги, оқава сувларни фильтрлаш босқичлари ва ҳудуддаги экологик вазиятга таъсири юзасидан батафсил ахборот беришди. Шунингдек, мавжуд инфратузилманинг эскириш даражаси ва замонавий тозалаш ускуналарини жорий этиш масалалари атрофлича таҳлил қилинди.
Жамоатчилик назорати гуруҳи иншоотнинг техник ҳолатини кўздан кечирар экан, сувни тозалаш сифатини янада ошириш ва атрофга нохуш ҳид тарқалишининг олдини олиш зарурлигига алоҳида урғу берди.
«Салар иншооти нафақат туман, балки шаҳар миқёсидаги стратегик объект ҳисобланади. Бизнинг вазифамиз – бу ердаги тозалаш жараёнлари белгиланган экологик меъёрларга тўлиқ жавоб беришини таъминлаш. Иншоотда аниқланган айрим техник камчиликлар ва модернизация эҳтиёжлари бўйича юқори турувчи ташкилотларга асослантирилган таклифлар киритамиз», – дея жараёнга муносабат билдирди Экологик партиядан Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева.
Ўрганиш якунлари бўйича тизим фаолиятини такомиллаштириш, инновацион экологик технологияларни татбиқ этиш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур масаланинг ижроси партиянинг доимий назоратида қолиши белгилаб олинди.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил