Экоолам      Бош саҳифа

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

Яқинда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан Тошкент вилояти партия ташкилоти, Паркент тумани ҳокимлиги ҳамда «Zero Waste» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ўзига хос экологик тадбир ўтказилди. Туманнинг сўлим гўшаларидан бири бўлган «Қизил тоғ» ҳудудида ташкил этилган акция «Биз инсон ва табиат уйғунлиги тарафдоримиз!» шиори остида кечди.

Мазкур ҳудуд дам олувчилар билан доимо гавжум. Афсус­ки, табиат қўйнига чиққан айрим юртдошларимиз томонидан қолдириб кетилган чиқиндилар атроф-муҳитнинг табиий кўркига путур етказиши билан бирга, экологик мувозанатнинг бузилишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Акция давомида кўнгилли талаба-ёшлар томонидан ҳудуд турли маиший чиқиндилардан тозаланди. Йиғилган чиқиндилар «Zero Waste» санитар тозалаш корхонасининг махсус техникалари ёрдамида белгиланган полигонларга олиб чиқиб кетилди.

Бу каби амалий тадбирлар аҳоли, айниқса, ёшлар орасида экологик маданиятни юксалтириш, уларда она табиатга бўлган меҳр ва дахлдорлик туйғусини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔36

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔36

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔107

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар