Экоолам      Бош саҳифа

Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

Бу эса ўз навбатида дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ҳамда сувни муҳофаза қилиш зоналарида қум-шағал қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари сонининг кўпайишига олиб келмоқда.

Мазкур ҳолатларнинг экологик талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Сурхондарё вилоят партия ташкилоти томонидан жамоатчилик тадбирлари ўтказилмоқда. Шу доирада Термиз шаҳри ҳудудида дарё ўзанларидан қум-шағал қазиб олиш бўйича мораторийга риоя этилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги ўтказилди.

Мониторинг Термиз шаҳрининг Гулистон маҳалласи ҳудудида ўтказилиб, унда Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳар ва Термиз туман партия ташкилотлари раислари, Сурхондарё вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассислари, ННТ Миллий ассоциациясининг вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Термиз сув йўллари техник участкаси» давлат муассасаси вакиллари иштирок этдилар.

Мониторинг давомида дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер участкаларидан фойдаланиш учун берилган рухсатномалар (лицензиялар) талабларига риоя этилиши ҳолати атрофлича ўрганилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъул ташкилотларга тегишли тавсиялар берилиб, қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш зарурлиги таъкидланди.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔20

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔20

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар