Экология      Бош саҳифа

Экотизимнинг муҳим ҳалқаси

Қушларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти ўсимликларни чанглантириш, уруғларни тарқатиш, зараркунанда ҳашаротлар ва кемирувчиларни қириб, улар миқдорини мувозанатлаштириш каби бир қанча муҳим вазифаларда яққол кўзга ташланади. Шу боис уларни доимий кузатиб ўрганиб бориш, ноёб турларини муҳофаза қилиш, яшаш ва кўпайишлари учун етарли шароитлар яратиш ҳамиша эътиборда бўлиши зарур.

Экотизимнинг муҳим ҳалқаси

Борлиқдаги мунтазам тизимда қушлар бажарадиган ҳаётий вазифани бошқа ҳеч бир жонзот уддалай олмайди. Қушлар ҳаётидаги ҳар битта ўзгариш экотизимда турли бузилишлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Дунё миқёсида қушларни ҳимоя қилиш мақсадида 1894 йилда илк бор АҚШда 1 апрель – Халқаро қушлар куни деб эълон қилинди. Кейинчалик Европа давлатларида ҳам айни шу кунда қушларни ҳимоячи қилишга қаратилган лойиҳалар амалга оширила бошланди. Бугунги кунга келиб дунёнинг кўплаб давлатларида бу санага катта экологик тадбир сифатида қаралади.

Ўзбекистон фаунасида қушларнинг 19 туркумга оид 440 дан кўпроқ тури маълум. Яшаш жойига биноан бир неча йирик экологик гуруҳлар – ўрмон қушлари, чўл ва дашт қушлари, сувда сузувчи қушлар, ботқоқ ва соҳил қушларига ажратилади. Қушлар ҳаётининг йил фасллари бўйича ўзгаришига биноан учиб кетувчи, кўчиб юрувчи ва ўтроқ қушларга бўлинади.

Қушларнинг табиатдаги эстетик аҳамияти катта, уларнинг сайраши боғ ва хиёбонларни жонлантиради, инсонда эстетик завқ ҳиссини уйғотади. Аммо бугунги кунда қушларнинг турлари тобора камайиб бормоқда. XVII аср бошларидан буён юзга яқин қушлар тури қирилиб кетган. Ҳозирда эса, яна бир қанча турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Эндиликда бутун дунё мамлакатларида қушлар муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Ноёб ва қирилиб кетиш хавфи остидаги турларни сақлаб қолиш мақсадида халқаро миқёсда ва мамлакатларда Қизил китоблар яратилган.

Business and Science университетида Халқаро қушлар куни муносабати билан ўтказилган экологик лойиҳада қушларнинг экотизимни янада барқарорлаштиришдаги аҳамияти талаба-ёшларга тушунтириб берилди. Бундай лойиҳаларнинг кўплаб ташкил этилиши ёш авлодни Ватанга, табиатга ва атроф табиий муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот оламига муносабатини тўғри шаклан­тириш ҳамда экологик маданиятини юксалтиришда асосий омил бўлиб хизмат қилади.

 

Фарҳод АЛИМЖОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

🕔11:42, 20.08.2026 ✔64

Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Батафсил
Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

🕔11:39, 20.08.2026 ✔60

1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

Батафсил
Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

🕔14:32, 14.08.2026 ✔108

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар