Экология      Бош саҳифа

Ер ости сувлари сатҳи пасайиб бормоқда

Глобал иқлим ўзгариши, сув ресурс­лари танқислиги ва ёғингарчилик ҳажмининг камайиши каби экологик муаммолар ер ости сувлари захираларига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодиёт тармоқларида сувга бўлган эҳтиёжнинг ортиши мазкур масаланинг долзарблигини янада кучайтирмоқда.

Ер ости сувлари сатҳи  пасайиб  бормоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси йиғилишида ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати Самарқанд ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида кўриб чиқилди.

Таҳлилларга кўра, мамлакатимизда ер ости сувлари сатҳи сўнгги йилларда сезиларли равишда пасайиб бормоқда. Бу эса сувдан, айниқса, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланишда тежамкорлик ва самарадорлик масаласини кун тартибига чиқармоқда.

Сўнгги йилларда юртимизда соҳани тартибга солишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Улар асосида ер ости сувларидан фойдаланишни чеклаш, ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш бўйича аниқ механизмлар жорий этилди. Жумладан, сув сатҳи пасайган ҳудудларда янги қудуқлар қазишга мораторий эълон қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, сув ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш ва бурғилаш ускуналарини рақамлаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, республика бўйича мавжуд қудуқлардан фойдаланиш учун рухсатномаларни расмийлаштириш, уларга сув ҳисоблагичлар ўрнатиш ҳамда уларни ягона ахборот тизимига улаш ишларини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, ноқонуний бурғилаш ҳолатлари ва қўлбола ускуналардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш лозимлиги таъкидланди. Бу ер ости сувларини асраб қолишда муҳим аҳамият касб этади.

Муҳокамалар давомида ер ости сувларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини кучайтириш, барча қудуқларни тўлиқ рўйхатга олиш, «бир қудуқ – бир ID» тамойилини жорий этиш ҳамда ягона электрон база яратиш ишларини изчил давом эттириш бўйича таклифлар билдирилди.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

🕔11:42, 20.08.2026 ✔65

Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Батафсил
Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

🕔11:39, 20.08.2026 ✔60

1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

Батафсил
Экологик  Меъёрларга  риоя қилган  тадбиркор барқарор ривожланади

Экологик Меъёрларга риоя қилган тадбиркор барқарор ривожланади

🕔14:32, 14.08.2026 ✔108

Давлат сиёсатининг устувор йўналиш­ларидан бири – қонуний ва масъулиятли тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бир қаторда, атроф-муҳитни ишончли муҳофаза қилишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар