Экоолам      Бош саҳифа

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Бугунги кунда экологик хавфсизликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда аҳоли экологик маданиятини юксалтириш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган экологик сиёсат доирасида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан жойларда тизимли ва амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида амалга оширилаётган ишлар экологик муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, фуқароларнинг экологик масъулиятини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.

Ҳар бир соҳа борки, бажарилган ишлар, эришилган ютуқлар ва юзага келган камчликларни таҳлил қилиб, ўз олдига устувор, муҳим вазифаларни мақсад қилиб олади. Партиянинг Андижон вилоят кенгаши томонидан жорий йил биринчи ярмида амалга оширилган ишлар сарҳисобида ҳам экологик ислоҳотлар фуқаролар ҳаётида қанчалик акс этаётгани асосий мезон сифатида кўрилди.

Жорий йил бошидан буён партия ташкилотлари томонидан 441 дан ортиқ экологик тадбир, давра суҳбати, семинар, очиқ мулоқот, экологик ва тарғибот акциялари ташкил этилди. Мазкур тадбирларда 14 мингга яқин фуқаро бевосита иштирок этиб, экологик билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади. Ушбу тадбирлар мактаблар, олий таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ташкил этилиб, аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда. Танловнинг вилоят босқичлари юқори савияда ташкил этилди. Шунинг­дек, Андижон давлат педагогика институтида «Биз табиат ҳимоячиларимиз!» шиори остида ўтказилган «Эко-заковат» интеллектуал турнирида вилоятдаги 6 та олий таълим муассасасидан 20 та жамоа, 120 нафар талаба иштирок этди. Бундай танлов ва мусобақалар ёшларнинг экологик қонунчилик бўйича билимларини мустаҳкамлаш, уларда табиатга масъулиятли муносабатни шакллантиришда катта аҳамият касб этмоқда.

Вилоятда экологик акциялар ҳам кенг кўламда ташкил этилмоқда. Жалақудуқ туманида аёллар ўртасида велоспорт акцияси, Бўстон туманида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» пиёда юриш акцияси, Янги Андижон ҳудудида «Биз инсон ва табиат уйғунлиги тарафдоримиз» шиори остида плоггинг акцияси ўтказилди. Хўжаобод туманидаги «Имом ота» зиёратгоҳида Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан ташкил этилган «Чиқиндисиз келажак сари» экологик акцияси эса аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам партия фаоллари ташаббускорлик кўрсатмоқда. Андижон шаҳридаги «Абдулҳамид Чўлпон» хиёбонида жамоатчилик ҳамкорлигида янги яшил боғ ташкил этилиб, 60 тупдан ортиқ манзарали дарахт экилди.

Экологик муаммоларни бартараф этишда жамоатчилик назорати алоҳида ўрин тутади. Ўтган олти ой давомида вилоят бўйича 80 дан ортиқ жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди. Мазкур тадбирлар доирасида чиқинди полигонлари, саноат корхоналари, оқава сув тозалаш иншоотлари, яшил боғлар, «Менинг боғим» лойиҳаси объектлари ҳамда суғориш тизимларининг ҳолати жойига чиқиб ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди ва уларнинг ижроси назоратга олинди.

Фаолиятимиз давомида аҳолининг экологик фаол қатлами, табиатсеварлар ҳамда кўнгиллилар билан яқин мулоқот ташкил қилишга ҳаракат қиляпмиз. Боиси, биргина фуқаронинг жонкуярлиги билан катта экологик ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга эришиш мумкинлигига гувоҳ бўлиб келяпмиз. Шундай жонкуяр фуқаролар кўмаги билан олти ой давомида 240 дан ортиқ экологик рейд ташкил этилиб, 120 дан зиёд мурожаат ўз ечимини топди. Жумладан, Андижон туманидаги ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатлари бартараф этилди. Хўжаобод туманида атмосфера ҳавосини ифлослантираётган асфальт ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилди. Бу каби амалий чоралар экологик қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Партиянинг «Экология ва саломатлик» аёллар клуби томонидан ташкил этилган юздан ортиқ учрашув, давра суҳбати, акция ва ҳашарларда минглаб фуқаролар ўз хоҳиши билан иштирок этаётгани халқимизнинг экологик ислоҳотларга бефарқ эмаслигини кўрсатиб турибди. «Ёш экологлар» қаноти ташаббуси билан 125 та тадбир ўтказилиб, уларда 5 минг 733 нафар йигит-қизлар иштирок этди. Бу кўрсаткичлар экологик тарбия масаласида жамоатчиликнинг фаоллиги ортиб бораётганини яққол намоён этмоқда.

Экологик маданиятни юксалтиришда оммавий тарғиботнинг таъсир кучи салмоқлидир.

Шу боис биз оммавий ахборот воситалари орқали экологик тарғибот ишларини ҳам изчил давом эттиришга жиддий аҳамият қаратяпмиз. Ўтган ярим йил ичида партия фаолияти 3 минг 329 маротаба турли ахборот платформаларида ёритилди.

Атроф-муҳитни тоза сақлаш, биологик хилма-хилликни асраб қолиш, муқобил ресурслардан фойдаланишга тарғиб этиш яшил иқтисодиётнинг таянчини ташкил этади. Мусаффо ҳаво, тоза сув ва унумдор тупроқ учун ғамхўрлик қилиш халқимизнинг азалий таомилига айланган. Бугун бу қадриятни муносиб давом эттириш ва келажак авлодга етказиш барчамизнинг вазифамиздир.

Ўзбекистон Экологик партияси Андижон вилоят кенгаши бундан буён ҳам экологик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ҳамда соғлом ва мусаффо экологик муҳитни яратиш йўлида ўз фаолиятини изчил давом эттиради.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔48

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔48

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔100

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар