Экоолам      Бош саҳифа

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Айниқса, қишнинг совуқ кунларида электр энергиясидаги узилишлар аҳоли кайфиятига, ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. Шу сабабли жамоатчилик назорати орқали ҳудудлардаги реал аҳволни ўрганиш ва мавжуд муаммоларга ечим излаш бугунги куннинг кечиктириб бўлмас вазифасига айланган.

Ўзбекистон Экологик партияси Шаҳрисабз туман кенгаши фаоллари, халқ депутатлари ва маҳалла вакиллари туман электр тармоқлари корхонаси масъуллари билан биргаликда ҳудуддаги тизим ҳолатини атрофлича мониторинг қилдилар. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, тумандаги 53 та маҳаллада истиқомат қилувчи 50 минг 901 нафар аҳоли ва 2 минг 246 та улгуржи истеъмолчига хизмат кўрсатилаётган бўлса-да, инфратузилмадаги эскириш даражаси юқорилигича қолмоқда.

Балансдаги 733 та трансформатор пунктининг 72 донаси 40 йилдан, 238 донаси эса 20 йилдан ошган. Тўлиқ техник хизматга муҳтож ушбу қурилмалар тармоқда тез-тез узилишлар келтириб чиқармоқда. Шунингдек, тумандаги мавжуд электр устунларининг 2 минг 477 донаси мутлақо яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Айниқса, «Амир Темур», «Полмон», «Авазмалик», «Қушчинор», «Тепар», «Ширамон», «Шакартери», «Улоч» ва «Обод» маҳаллаларида ҳаво тармоқлари носозлиги сабабли трансформаторлар ҳаддан ташқари юқори юклама билан ишлашга мажбур бўлмоқда.

Муаммоларни шунчаки қайд этиш билан чекланмай, уларни бартараф этиш чоралари ҳам кўрилмоқда. «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» ва «Оғир ҳудуд маҳалла» давлат дастурлари доирасида амалий ишлар жадаллаштирилди. Хусусан, «Боғишамол», «Дуҳчи», «Қўшқанот», «Сайёд», «Ғелон», «Кўл» каби 12 та маҳаллада янги трансформаторлар ўрнатиш, темир-бетон устунлар қўйиш ва тармоқларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. 2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида йил бошидан буён 62 дона трансформатор пункти тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Бугунги кун талаби шундай: анъанавий энергия манбалари билан чекланиб қолмаслик, балки муқобил ва қайта тикланувчи манбалардан кенг фойдаланиш керак бўлади. Бу борада Шаҳрисабзда сезиларли натижаларга эришилди. Жорий йилда 110 та объектда ­
1 020 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилган бўлса, амалда 24 та йирик объектда 1 133,1 кВт қувватли кичик манбалар ишга туширилиб, белгиланган режа 111,1 фоизга бажарилди.

Жамоатчилик назорати якунида аниқланган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш, аҳолини узлуксиз, арзон ва «яшил» электр энергияси билан таъминлаш бўйича масъулларга аниқ тавсиялар берилди. Зеро, барқарор энергия – ҳар бир хонадоннинг фаровонлиги ва жамиятимизнинг «яшил» келажаги демак.

 

Сожида АЛЛАЯРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔39

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔39

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔100

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар