«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
Батафсил2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда умумий инвестициялар миқдори тахминан 77 миллиард долларни ташкил этади, бу эса йиллик тафовутни 278 миллиард долларга етказяпти. Хусусий молиялаштириш эса глобал миқёсда ерларни тиклаш учун йўналтирилаётган маблағнинг атиги 6 фоизини ташкил қилади.
Ҳозирда яйлов ерлари ташаббуси бошланган. Унга 1,2 миллиард долларлик 45 та лойиҳа киради. Бу Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси тарихидаги яйлов ерларини қўллаб-қувватлаш учун ресурсларни сафарбар қилиш бўйича энг йирик ташаббусдир.
Бундан ташқари, ҳукуматлар, ривожланиш банклари, жамғармалар ва компаниялар беш қитъадаги 23 та мамлакат, жумладан, ривожланишнинг турли босқичларидаги лойиҳалар учун 1,3 миллиард долларлик молиялаштириш портфелини эълон қилди. Ушбу сумманинг 644,5 миллион доллари янги молиялаштиришдир.
БМТга кўра, ҳозирда 70 дан ортиқ мамлакатда қурғоқчиликни бошқариш бўйича миллий режалар мавжуд. Бироқ, молиялаштириш кўлами ва амалий ҳаракатлар муаммони бартараф қилишга мутаносиб эмас.
Ерларнинг 40 фоизигача қисми деградацияга учраган, аммо мамлакатлар 2030 йилга бориб 1 миллиард гектардан ортиқ майдонни тиклашга ваъда берган.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил