Экоолам      Бош саҳифа

Сэндвич ейишнинг «бир олам» ташвиши

Оддийгина сэнд­вич егингиз келса нима қиласиз. Қўлингиздаги телефон орқали буюртма қилиш кифоя. Аммо унга кетадиган ҳамма масаллиқларни ўзингиз «нол»дан етиштирсангизчи?..

Сэндвич ейишнинг  «бир олам»  ташвиши

Энди Жорж исмли бир йигит тажриба тариқасида оддий сэндвич учун ҳамма масаллиқларни шахсан ўзи етиштиришга қарор қилди.

Бунинг учун тер тўкиб, буғдой ва сабзавот экди, ҳосилини ўзи йиғиб-териб, тегирмондан ун чиқарди. Кейин денгиз сувидан туз ажратиб олди. Бир муддат сигир соғди ва сутидан пишлоқ билан сариёғ тайёрлади. Орада асал ҳам йиғди.

Энди унинг учун энг даҳшатлиси ўз қўли билан товуқ сўйиш эди. Лекин айтганидан қайтмайдиган қатъиятли йигит журъат топиб, бунинг ҳам уддасидан чиқди.

Натижа шу бўлдики, «тадқиқотчи» Энди ўша оддий сэндвичнинг масаллиқларини «нолдан тайёрлаш» учун олти ой вақт ва 1500 доллар сарфлади.

Бу қизиқувчан йигитчани аҳмоқликда айблашингиз ёки беҳуда вақт сарфлаш дейишингиз мумкин. Хулосани эса ўзингизга қўйиб берамиз...




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар