Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

КЕЛАЖАГИМ УЧУН ОВОЗ БЕРАМАН!

Шу кунларда муҳим сиёсий воқеа — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида турибмиз. Унда мен ҳам овоз бераман!

КЕЛАЖАГИМ УЧУН ОВОЗ БЕРАМАН!

Илк бор Президент сайловида қатнашишимдан бахтиёрман. Бу менга катта масъулият ҳам юклайди. Сабаби, ҳар бир сайловчи сайловдаги иштироки билан мамлакат келажагини белгилашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. 

Мен касб-ҳунар коллежи ўқувчисиман. Келгусида ўз тадбиркорлик фаолиятимни  йўлга қўйиш ниятидаман. Ҳозиргача «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган «Ишбилармон талаба», «Юрт келажаги», «Йил сардори», «Менинг бизнес ғоям», «Ёш тадбиркор — юртга мададкор» танловларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдим ҳамда имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлдим. Келажакда «Диплом билан бизнесга» лойиҳасида қатнашиб, тадбиркор сифатида иш бошлайман.

 Яқинда янги таҳрирда қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунга «ёш тадбиркор» тушунчаси киритилгани, бу фаолият қонун билан қўллаб-қувватланганини кўриб, янада мамнун бўлдим.

Овоз беришдаги ўз масъулиятимни ҳис қилган ҳолда, ҳар бир номзоднинг сайлов­олди дастури билан танишиб чиқдим. Улардаги мамлакатимизни янада юксалтириш ҳамда жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари қаторига қўшиш учун илгари сурилган ғоялар менда катта таассурот қолдирди. Дастурларда, аввало, тинчлик-осойишталик, барқарорлик ва ҳамжиҳатлик, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, улар фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини янада ошириш, жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат муҳитини яхшилаш, хонадонларимизнинг файзи бўлган отахон ва онахонларимизни эъзозлаш, маънавий-маърифий соҳани янада мустаҳкамлаш, юксак маънавиятли, илғор фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш каби энг муҳим йўналишлар бўйича истиқболли режалар келтириб ўтилган. Булар мен учун айни муддао бўлди.

Мен 4 декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол иштирок этаман ва энг муносиб номзод учун овоз бераман.

Мавлуда ТОШМУРОДОВА,

Яккасарой енгил саноат касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар